Фатҳ масжиди – Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жоме масжид бўлиб, Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган бўлиб, туман масжид ва мадрасалар таркибига киради[1].

Масжид
Фатҳ масжиди
Фатҳ
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Тошкент
Туман Зангиота
Йўналиши сунний
Мулкдор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Мусулмонлар идораси
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Сўнги имом Олимхўжа домла Шамшихўжаев
Гумбазлар сони 1
Гумбазлар сони 1
Миноралар сони 2
Миноралар сони 2
Қурилиш материали ғишт, бетон, мармар
Ҳолати амалдаги
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик
Кутубхона

Жойлашуви ва фаолияти

Фатҳ масжиди Тошкент вилояти ҳудудидаги Зангиота тумани, Назарбек номли қишлоқ фуқаролар йиғини, Хамид Олимжон кўчаси 23-уйда жойлашган[2]. Мазкур масжиднинг бош имом-хатиби Баходир домла Раҳматуллаев бўлиб, ушбу масжидга Назарбек номли қишлоқ фуқаролар йиғини, Хамид Олимжон кўчасида истиқомат қилувчи маҳаллий аҳолилар билан бирга унга яқин бўлган ҳудудлардан намозхонлар буюришиб, намоз иботанини адо этишади.

Тарихи

Фатҳ жоме масжидининг биноси мустақилликнинг илк йилларида, 1986-йил атрофида маҳалла аҳлининг саъй-ҳаракати билан ҳашар йўли орқали қурилган. Масжиднинг биринчи ғиштини фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қўйиб берганлар. Рамадон жоме масжиди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 1998-йил 23-октабр куни 30-рақамли рўйхатдан ўтиб, унинг устави Тошкент вилоят адлия бошқармасида рўйхатга олинган. Ҳозирда ушбу масжид ўз бағрига 1500 нафардан зиёдроқ бўлган намозхонларни сиғдира оладиган замонавий ва шинам бинога эга. Масжид номи аҳоли таклифига кўра „Фатҳ“ номи билан номланган[1].

Масжид Назарбек ҳудудида энг биринчи қурилган янги масжид бўлгани сабабли „Фатҳ“ деб ном берилган. Масжид 20 йилдан зиёд вақтдан бери мусулмонларга хизмат қилиб келаётган эди. Унинг атрофи ёғоч эшик-ромлар билан ўралган бўлгани учун кўп йиллик қиш совуғи, ёмғирли ва ёзнинг иссиқ кунлари сабаб анча эскириб, деворлари ёрилиб қолган эди. Хонақоҳ полиниг тахталари ҳам эскириб қолган, совуқ кунларда оёқ ости жуда ҳам зах бўлиб кетар эди. Бу ҳолатлар намозхонларга айниқса, ёши катта инсонларга ноқулайликлар бўлаётган эди. Сўнги йилларда юртимизда амалга оширилаётган масжидларни бузиб қайта қуриш, улуғ қадамжоларни таъмирлаш ишлари каби ободонлаштириш масаласидан масжиднинг фаол жамоаси раҳбарият рухсати билан масжидни тўлиқ таъмирлаш ишларига киришишди. Бир ярим йил давом этган қурилсиҳ ишлари 2014-йил 25-июл куни, Рамазон ойининг биринчи Жумасида ниҳоясига етиб, намозхонларга Рамазон тухфаси сифатида таҳдим этилди. Эски ёғоч эшик ва ромлари олиб ташланиб, янги, замонавий, ҳар мавсумга яроқли дераза ва эшиклар ўрнатилди. Масжид поли ҳам янгиланиб, остига совуқ вақтларида иситиш мосламаси ўрнатилди ва янги гиламлар тўшалди. Шунингдак масжид шифтлари ҳам тўлиқ таъмирланди[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „ФАТҲ ЖОМЕ МАСЖИДИ“. масжид.уз. масжид.уз. Қаралди: 28-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Информация о компании“. узорг.инфо. узорг.инфо. 2023-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-ноябр 2023-йил.
  3. ↑ „Фатҳ масжиди“. инфо.ислом.уз. инфо.ислом.уз. 2023-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-ноябр 2023-йил.