„Фатҳер анд Сон“ (таржимаси „Ота ва ўғил“) — инглиз хонандаси ва қўшиқнависи Cат Стевенс (ҳозирда Юсуф/Cат Стевенс ўлароқ маълум) ижро этган қўшиқ. Стевенснинг 1970-йил эълон қилинган „Теа фор тҳе Тиллерман“ албомига киритилган. Қўшиқда ўғлининг мустақил ҳаёт бошлаш истагини тушуна олмаётган ота ҳамда, ўз навбатида, оиладан кетиб, катта ҳаётган қадам қўйиш вақти келганини анлгаб етган, аммо отасига буни тушунтира олмаётган ўғил ҳақида сўз боради.

„Фатҳер анд Сон“
Cат Стевенс сингли
Теа фор тҳе Тиллерман албомидан
Чиқарилган санаси 1970
Ёзиб олинган 1970
Жанр Фолк рок, софт рок
Давомийлиги 3:41
Лейбл
Қўшиқ муаллиф(лар)и Cат Стевенс
Продюсер(лар) Паул Самwелл-Смитҳ
Cат Стевенс сингллари хронологияси
„Ладй Д'Арбанвилле“
(1970)
„Фатҳер анд Сон“
(1970)
„Wилд Wорлд“
(1970)
Клиплари
„Фатҳер анд Сон“ (1970) ЁуТубеда
„Фатҳер анд Сон“ (2020) ЁуТубеда

Стевенс ота номидан куйлаганда пастроқ регистрда, ўғил номидан куйлаган эса баландроқ регистрда куйлаган. Қўшиқни ёзиб олишда хонанданинг гитарачиси ҳамда дўсти Алун Давиэс ҳам иштирок этган. Давиэс қўшиқнинг ўрталаридан бошлаб Стевенсга жўр бўлиб куйлаган.

„Фатҳер анд Сон“ қўшиғи Стевенсга катта шуҳрат олиб келган. Қўшиқни бугунга қадар ўндан ошиқ таниқли хонанда кавер қилган. 2021-йилда „Фатҳер анд Сон“ қўшиғи „Роллинг Стоне“ журнали тузган „Тарихдаги энг яхши 500 қўшиқ“ (инглизча: Топ 500 Бест Сонгс оф Алл Тиме) рўйхатида 408-ўринни эгаллаган[1]. Шунингдек, қўшиқ „Гуардианс оф тҳе Галахй Вол. 2“ ҳамда „Тҳе Боат тҳат Роcкед“ (2009) филмларида ишлатилган.

1977-йилда Ислом динини қабул қилиб, исмини Юсуф Исломга ўзгартирган Стевенс 2007-йилда „Юсуф’с Cафé Сессион“ консерти давомида дўсти Давиэс билан қўшиқнинг янги, жонли версиясини ёзган. 2020-йилда яна бир янги версия ёзилган. „Теа фор тҳе Тиллерман 2“ албомига киритилган ушбу каверда Стевенс 22 ёшда бўлганида ёзиб олинган оригинал вокал ҳамда хонанда 72 ёшга тўлганида ёзиб олинган янги вокал қўлланган. 2020-йилги версия учун мултипликацион клип суратга олинган[2].

Каверлари

Қўшиқни бир неча хонанда кавер қилган. 1972-йилда британ хонандаси Сандиэ Шаw кавер ёзган. 1974-йилда америкалик хонанда Жоҳннй Cаш ўгай қизи Росиэ Них Адамс билан ашула матнини ўзгартириб, „Фатҳер анд Даугҳтер“ (таржимаси „Ота ва қиз“) номи билан куйлаган. Қўшиқ Cашнинг „Жункиэ анд тҳе Жуиcеҳеад Минус Ме“ албомига киритилган.

1995-йил „Бойзоне“ ирланд болалар гуруҳи қўшиқни кавер қилган. Мазкур версия Британия синглллар хит парадида иккинчи, Ирландия сингллар хит-парадида эса биринчи поғонагача кўтарилган. Ўша йили инглиз хонандаси Франcис Дуннерй ўзининг „Талл Блонде Ҳелиcоптер“ албоми учун қўшиқ каверини ёзган.

2001-йилда „Ме Фирст анд тҳе Гимме Гиммес“ панк-рок гуруҳи „Стевенс“ номи билан қўшиқни ижро этган. 2004-йил америкалик хонанда Леигҳ Наш ижро этган версия „Эверwоод“ телесериали саундтрекига киритилган. Ўша йили „Бойзоне“ аъзоси Ронан Кеатинг ўзининг „10 Еарс оф Ҳиц“ терма албоми учун қўшиқнинг янги версиясини ёзган. Ушбу версиясини ёзиб олишда Юсуф/Cат Стевенс ҳам иштирок этган. Кеатинг ижросидаги кавер Британия сингллар хит парадида иккинчи поғонагача кўтарилган. 2006-йил инглиз қўшиқчиси Род Стеwард ўзининг „Стилл тҳе Саме… Греат Роcк Cлассиcс оф оур Тиме“ албоми учун „Фатҳер анд Сон“ қўшиғи каверини ёзган. 2007-йил реса „Тҳе Энемй“ гуруҳи ўзининг „Радио 1 Эстаблишед 1967“ албоми учун қўшиқ каверини ҳозирлаган.

2010-йилда америкалик хонанда Роcкй Вотолато қўшиқни кавер қилган. Ўша йили қўшиқ Заc Броwн Банд гуруҳининг „Ёу Гет Wҳат Ёу Гиве“ албомига бонус трек ўлароқ киритилган. Ниҳоят, 2012-йилда америкалик қўшиқчи Элизабетҳ Гиллиэс ҳам қўшиқ каверини ёзган.

Манбалар

  1. ↑ Стоне, Роллинг; Стоне, Роллинг „Тҳе 500 Греатест Сонгс оф Алл Тиме“ (эн-УС). Роллинг Стоне (2021-йил 15-сентябр). Қаралди: 2022-йил 5-июл.
  2. ↑ „Фатҳер & Сон: А Дуэт 50 Еарс ин тҳе Макинг“ (эн-УС). Юсуф / Cат Стевенс. Қаралди: 19-апрел 2021-йил.

Ҳаволалар