Fathnoma
Фатҳнома — тарихий асар. Достон. Шайбонийлар тарихига оид дастлабки манбалар жумласига киради. Форс тилида ёзилган. 2021-йил ҳолатига кўра у бирор-бир тилга таржима қилинмаган[1].
Асар Маҳмуд султон топшириғига кўра Мулла Шодий томонидан 1502-йилда ёзилган. Достонда Муҳаммад Шайбоний дунёга келган кундан бошлаб то 1501-йил июнигача Ўзбек улуси ва Мовароуннаҳр ҳудудида юз берган муҳим сиёсий-ҳарбий воқеалар кенг ёритилган. Асарда Муҳаммад Шайбонийнинг Туркистон, Андижон, Бухоро ва Қарши вилоятларидаги ҳарбий ҳаракатлари ҳамда қўшинларни сафга тортиш борасидаги маҳорати тасвирланган. Жаҳон кутубхоналарида асарнинг 5 та нусхаси мавжудлиги аниқланган. Қўлёзманинг бир нусхаси Тошкентда, ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланмоқда[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Замонов 2021, с. 7.
Адабиётлар
- Замонов А.. Бухоро хонлиги тарихи: методик қўлланма. Тошкент: Баёз, 2021 — 264-бет. ИСБН 978-9943-6372-0-7.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |