Fathulla Masudov
Фатҳулла Масудов – ўзбек театр ва кино актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Шуҳрат” медали, "Меҳнат шуҳрати" ордени совриндори.
| Фатҳулла Масудов | |
|---|---|
| Таваллуди |
16-май 1963-йил |
| Вафоти |
30-август 2020-йил (57 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Касби | Актёр |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳол
Фатхулла Масудов 1963-йил 16-майда Тошкент шаҳрида туғилган[1]. Актёрнинг отаси педагог сифатида, онаси эса фармасевтика соҳасида фаолият юритган. У оилада тўрт ака-уканинг энг каттаси ҳисобланади. Ўрта мактабни тугатгач, Островский номидаги Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтига ўқишга кирди. Ушбу даргоҳни1984-йилда тугатган. 1985-йилдан 1986-йилгача у Украинада ҳарбий хизматни ўтаган[2]. Актёр ўз фаолиятини 1986-йилда Ўзбек миллий академик драма театрида режиссор ёрдамчиси сифатида бошлаган. Кейинроқ у1988-йилдан бу театрда актёр сифатида ўз фаолиятини давом эттирган[3]. Масудов 2015-2020-йилларда Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлаган.
Фатҳулла Масудов актёрлик фаолияти давомида ҳозиргача кўплаб спектакллар ва ўндан ошиқ филмларда иштирок этган. Бундан ташқари бу актёр дублаж соҳасида 500 га яқин филмлардаги қаҳрамонларига ҳам овоз берган[4]. Унинг “Чўқинтирган ота”, “Девдас”, “Гажини” каби жаҳон филмлари қаҳрамонларига берган овози томошабинлар қалбидан ўрин олган эди. “Шайтанат” сериалидаги Анвар образига Фатҳулла Масудов катта маҳорат билан овоз берган, бу образни унинг овозисиз тасаввур этиш ниҳоятда қийин.
Ушбу актёр ўзининг актёрлик фаолияти давомида "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвони, “Шуҳрат” медали ва "Меҳнат шуҳрати" орденлари билан тақдирланган.
Фатҳулла Масудов 1988-йилда Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Са’дуллаев ва актриса Гулчеҳра Са’дуллаеваларнинг Гулира’но исмли қизига уйланган. Ҳозирги кунда уларнинг икки ўғил ва бир қиз фарзандлари бор.
Фатҳулла Масудов 2020-йилда Тошкентда коронавирусдан вафот этган[5][6].
Филмографияси
Қуйида Фатҳулла Масудов сурарга тушган филмларнинг хронологик тартибда рўйхати келтирилган[7].
- 1990-йил — Тангалик болалар
- 1990-йил - Сени излаб
- 1992-2000-йиллар - "Оталар сўзи - ақлнинг кўзи"
- 1998-йил — Ягона хотира
- 1998-йил — Кичкина табиб
- 2003-йил — Дард
- 2004-йил — Дада
- 2005-йил — Алвидо
- 2007-йил — Зумрад ва Қиммат
- 2007-йил — Кичкина одамлар
- 2010-йил — Мерос дирижёр
- 2010-йил — Сароб
- 2011-йил — Ватанпарварлар
- 2011-йил --- Қўрғошин
- 2012-йил — Қовун
- 2012-йил — Сардор-3
- 2012-йил — Совчилар
- 2013-йил — Ўкинч
- 2014-йил — Сеҳрли қалпоқ-2
- 2014-йил — Автобус бекатидаги одам
- 2015-йил — Фарҳод ва Ширин
- 2016-йил — Кулба
- 2017-йил — Назира
- 2020-йил — Пароканда
Филмдаги дубляжлари
- Чўқинтирган ота - Карло Риззи
- Девдас - Девдас
- Гҳажини - Санжай Сингҳаня
- Байкерлар 3 - Сакҳир ва Самар Хонлар
- Тангри яратган жуфтлик - Суриндер “Сури” Саҳни / Раж Капур
- Шайтанат - Анвар
- Севишганлар (2000, ҳинд киноси) - Раж Арриян Малҳотра
- Ичкуёв (2008) - Элёр
- Қалбим ўғриси (2009) - Қобил (тожик)
- Ўзимдан ўзимгача (2009) - Наримон
Мукофотлар
- 1999-йил — “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
- 2003-йил — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони
- 2014-йил — “Меҳнат шуҳрат” ордени.
- 2020-йил — Маданият ва сан’ат фидокори унвони
- 2021-йил — Фидокорона хизматлари учун ордени[8];
Манбалар
- ↑ Фатҳулла Масудов ҳақида савол-жавоб.cом
- ↑ Фатҳулла Масудов Биографиясинозим-студио.cом
- ↑ МАСУДОВ ФАТХУЛЛА ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-01-07 санасида архивланган) миллийтеатр.уз
- ↑ Фатҳулла Масудов ҳақида узсмарт.уз
- ↑ Скончался заслуженный артист Узбекистана Фатхулла Масудов. Он стал очередной жертвой коронавирусакун.уз
- ↑ Фатҳулла Ма’судов вафот этдиқалампир.уз
- ↑ Фатҳулла Ма'судов ҳақида (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-01-07 санасида архивланган)булутека.cом
- ↑ „Ўзбек адабиёти ва сан'атининг марҳум фидойилари мукофотланди“. кун.уз. Қаралди: 6-август 2024-йил.
Ҳаволалар
- Ўзбек Миллий академик драма театри директори коронавирусдан вафот этди рус.озодлик.орг
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Ма’судов коронавирусдан вафот этди асиаплустж.инфо
- 16-mayda tugʻilganlar
- 1963-yilda tugʻilganlar
- 2020-yilda vafot etganlar
- 30-avgustda vafot etganlar
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan artistlar
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- Shuhrat medali sohiblari
- Oʻzbekistonlik erkak aktyorlar
- Kishilar
- Toshkentda tugʻilganlar
- Dublyaj ustalari
- Oʻzbekistonlik dublyaj ustalari