Фатҳулла Расулович Носиров — Совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби.

Фатҳулла Расулович Носиров
 Ўзбекистон ССР Тўқимачилик саноати вазири
 
Мансаб даври
1953-йил – 1956-йил 17-декабр
Ҳукумат бошлиғи Усмон Юсупов
Нуриддин Муҳиддинов
Собир Камолов
Мансаб даври
1948-йил – 1950-йил
Ҳукумат бошлиғи Абдужаббор Абдураҳмонов
 Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Раиси ўринбосари
 
Мансаб даври
? – 1953-йил
Ҳукумат бошлиғи Нуриддин Муҳиддинов
Мансаб даври
1947-йил – 1951-йил
Ҳукумат бошлиғи Абдужаббор Абдураҳмонов
Абдураззоқ Мавлонов
 Ўзбекистон ССР Пахтачилик вазири
 
Мансаб даври
1951-йил – 1953-йил
 Ўзбекистон Компартияси (б) Хоразм вилоят қўмитаси биринчи котиби
Мансаб даври
1944-йил – 1947-йил
Ҳукумат бошлиғи Нуриддин Муҳиддинов
Ўтмишдоши Муҳаммаджон Ёқубжонов
Вориси Имомқул Искандаров
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1911-йил
Тошкент, Тошкент уезди, Сирдарё вилояти (Россия империяси)
Вафоти 17-декабр 1956-йил
Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР
Сиёсий партияси КПСС
Таълим Ленинград саноат қурилиш муҳандислари институти
Касби муҳандис-қурувчи
Мукофотлари

Биографияси

Фатҳулла Расулович Носиров 1911-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. КПСС аъзоси ҳисобланган.

Носиров 1929-йилдан бошлаб мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда фаолият олиб борган. Жумладан, 1929—1956-йилларда муҳандис, Ўзбекистон ССР Коммунал хўжалиги халқ комиссарлиги ходими, Қизил Армия муҳандислик қўшинларида Ўзбекистон Компартияси Тошкент вилоят қўмитаси бўлим мудири, Фрунзе округ комитети котиби, Ўзбекистон Компартияси Октябр округ қўмитаси биринчи котиби лавозимларида фаолият кўрсатган. Шу билан бирга, „Фарҳадгесстрой“ партия қўмитаси котиби, Ўзбекистон Компартияси Бухоро вилоят қўмитаси иккинчи котиби, Ўзбекистон Компартияси Хоразм вилоят қўмитасининг биринчи котиби, Ўзбекистон ССР Вазирлар Совети Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон ССР енгил ва тўқимачилик саноати вазири, Ўзбекистон ССР пахтачилик вазири, Ўзбекистон ССР Вазирлар Совети Раисининг ўринбосари вазифаларида ҳам меҳнат қилган.

Фатҳулла Расулович шунингдек, Ўзбекистон ССР Олий Советининг 2-, 3- ва 4-чақириқлари депутати этиб  ҳам сайланган.

Давлат ва сиёсат арбоби Носиров 1956-йилда Тошкентда вафот этган.

Ҳаволалар