Фатма Қосимовна Галиуллина (1969.30.5, Чирчиқ шаҳри) — велопойга бўйича жаҳон чемпиони, халқаро тоифадаги спорт устаси. 1983-йилдан велосипед спорти билан шуғулланади. 1986-йилдан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий спорт клубида хизмат қилади. Италия, Франсия, Германия, Австрия, Корея ва бошқалар мамлакатларда ўтказилган нуфузли халқаро мусобақалар қатнашчиси. 1997-йил Ипоҳ шаҳрида (Малайзия) ўтказилган 25 км га шахсий пойгада жаҳон чемпиони бўлган (36 мин.).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил