Fattoh Abdullayev
Фаттоҳ Абдуллаев (1914.16.1, Жамбул — 1985-йил, 9-ноябр, Тошкент) — ўзбек тилшуноси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1984). Филология фанлари доктори (1961), профессор (1969).
| Фаттоҳ Абдуллаев | |
|---|---|
| Таваллуди | 1914.16.1 |
| Вафоти | 1985-йил, 9-ноябр |
| Касби | Тилшунос |
Ленинград давлат университетини тамомлаган (1939). Тошкент давлат педагогика институтида (1939-1944), Наманган давлат педагогика институтида (1944-1947), Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институтида (1947 — 1950 ва 1957-йилдан), Хоразм давлат педагогика институтида (1950-1956) ишлаган. Илмий ишлари ўзбек адабий тилининг тарихи, диалектологияси, лексикаси, фонетикаси, грамматикаси, шунингдек, бадиий нутқ масалаларига бағишланган. Абдуллаев Хоразм шеваларини тадқиқ қилиб, уларнинг диалектологик харитасини тузган ва таснифини берган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |