Индонезия этно-лингвистик харитасида Фау.

Фау — Индонезиянинг Папуа (собиқ Ириан Жая) провинсияси марказининг шимолий қисмида яшовчи папуа қабиласи. Уларнинг сони тахминан 1470 кишини ташкил этади.

Тарқалиши

Фау халқи Ғарбий Папуа минтақасида, Клихи Ано ва Дидинд Руффаэр дарёлари оралиғида тарқалган. Фау халқи тўртта кўчманчи қабиладан иборат: булар Сефёри, Теару, Иярики ва Тигри ҳисобланади. Айрим этнологлар Сехудат қабиласи вакилларини ҳам фау[1] халқига тегишли деб ҳисоблайдилар.

Маиший ҳаёт

Фау халқининг асосий машғулотлари овчилик ва теримчиликдир. Илгари улар орасида каннибализм кенг тарқалган эди. Европаликлар томонидан қабиланинг кашф этилишидан кейин фауларнинг 400 га яқин экани аниқланган[2]. Тахминан 2000-йилга келиб, Фау халқи ичидаги зўравонликлар туфайли уларнинг сони камайиб кетди. Фау халқи одатда алоҳида оила гуруҳларига бўлиниб яшайди. Бир неча шундай гуруҳлар йилига бир ёки икки марта учрашадилар ва ўзаро келин алмашадилар. Айни вақтда фаулар сони 1470 кишини ташкил қилади. Ғарбий Папуанинг бошқа маҳаллий халқлари сингари, фауларнинг яшаш жойлари иқтисодий мақсадларда тропик ўрмонларини[3] йўқ қилиш туфайли хавф остида қолган.

Дини

Ўтмишда фау халқи орасида анимизмҳукромлик қилган, фаулар табиат кучи ва руҳларга эътиқод қилишган. Ҳозирги кунда уларнинг аксарияти насронийлардир[4].

Европаликлар фаулар ҳақида

Фаулар ҳаёти ҳақида ушбу халқ вакиллари орасида бир мунча вақт яшаган европаликлар томонидан иккита китоб ёзилган. Биринчи китоб муаллифи болалигининг кўп йилларини Фау халқи орасида ўтказган миссионерларнинг қизи Сабина Кюглер ҳисобланади[5][6][7]. Иккинчи китоб Жаред Даймонд томонидан ёзилган. Унинг китобида фау халқи қабилаларидан бири битта гуруҳдаги жамият мисолида олинган ва инсонлар жамияти тақдири тасвирлаб берилган[8]. Фау халқи кўпинча китобларда тош даври одамлари, каннибаллар, шафқациз жангчилар, фақат учгача санай оладиган ақлий қолоқ одамлар сифатида тасвирланган[9].

Библиография

  • Сабина Кюглер: Дсчунгелкинд. Мюнхен 2005, ИСБН 3-426-27361-6
  • Сабина Кюглер: Руф дес Дсчунгелс. Мюнхен 2006, ИСБН 3-426-27393-4
  • Жаред Даймонд: Арм ва Рейх. Диэ Счиcксале Менсчличер Геселлсчафтен. 6. Афтидан. Фишер, Франкфурт 2010, ИСБН 978-3-596-17214-6

Манбалар

  1. ↑ „Фаю“ (эн). Этҳнологуэ. Қаралди: 2018-йил 4-август.
  2. ↑ „ҳттп://папуаwеб.орг/биб/ҳайс/лоc/ФАЙУ.пдф“. 2016-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-июн.
  3. ↑ „Дсчунгелкинд: Wестпапуа – Эин вергессенер Конфликт“ (де). Геселлсчафт фüр бедроҳте Вöлкер э.В. (ГфбВ). 2018-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-август.
  4. ↑ Прожеcт, Жошуа. „Фаю ин Индонесиа“ (эн). Қаралди: 2018-йил 4-август.
  5. ↑ „www.жунглечилд.cо.ук -- Сабине Куэглер'с амазинг аccоунт оф ҳер чилдҳоод wитҳ а лост трибе...“ (2008-йил 7-апрел). 2008-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-август.
  6. ↑ Сабине Куэглер (2007). Чилд Оф Тҳе Жунгле: Тҳе Труэ Сторй Оф А Гирл Cаугҳт Бетwеэн Тwо Wорлдс. Гранд Cентрал Публишинг. ИСБН 0-7595-7272-0. . 
  7. ↑ Сабине Куэглер. Жунгле чилд: риндуку пада римба Папуа. ЭСЕНСИ, 2006. ИСБН 9789790152250. 
  8. ↑ Жаред Диамонд (1999). Гунс, Гермс, анд Стеэл: Тҳе Фатес оф Ҳуман Соcиэтиэс. W. W. Нортон. ИСБН 0-3930-6922-2. . 
  9. ↑ Деуцче Геселлсчафт фüр Културморпҳологиэ & Университäт Франкфурт ам Маин. Фробениус-Институт (1967). Паидеума: Миттеилунген зур Културкунде, Волумес 13-15. W. Коҳлҳаммер Верлаг. ИССН 0078-7809. .