Favzullo Omonulloyev
Омонуллоев Фавзулло Фатҳуллоевич (1923-йил, Ашур Муҳаммад, Самарқанд – 1974-йил 25-феврал, Равонак, Самарқанд) – иқтисодчи, ўқитувчи. Иқтисодиёт фанлари номзоди (1960), Тожикистон фанлар академияси аъзоси.
| Омонуллоев Фавзулло Фатҳуллоевич | |
|---|---|
| Таваллуди |
1923 Самарқанд |
| Вафоти |
1974-йил, 25-феврал Тожикистон |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | иқтисодчи |
| Таълими | Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти |
Ҳаёти
Омонуллоев Фавзулло 1923-йилда Самарқанд шаҳрида Ашур Муҳаммад қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тамомлгач 1945—1949-йиллар оралиғида Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида (кейинчалик Ўрта Осиё кооператив институти, ҳозирги Самарқанд иқтисодиёт ва сервис университети) иқтисод факултетида таҳсил олган. Иш фаолиятини Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида кичик ходим сифатида бошлаган. Кейинчалик 1949—1950-йилларда институтда илмий назоратчи бўлган. 1950йилда ушбу институт тавсиясида асосида Москвага аспирантурага юборилган. 1951-йилда Садриддин Айний Москвада тожик тилида сўзлашувчи аспирантлар (жумладан, самарқандликлар) билан учрашиб, уларни Тожикистонад янги ташкил этилган Тожикистон Фанлар академиясига ишлашга таклиф қилади. Ана шу таклиф асосида академик И.К.Нарзиқулов Тожикистон Фанлар академиясининг иқтисодиёт бўлимига ишга олиш бўйича ариза билан мурожаат қилган. Омонуллоев Фавзулло 1955-йил Москвада номзодлик диссертациясини деярли тугатган бўлса-да, ўша давридаги сиёсий ва иқтисодий вазият туфайли номзодлик диссертациясини охирига етказмайди. Никита Хрушчёв даврида 1956-йилдан „Развитиэ селскоҳо ҳозязйта Совецкого Памира“ („Совет Помири қишлоқ хўжалигининг ривожланиши“) мавзусида янги номзодлик диссертацияси устида ишлайди ва уни 1960-йилда Тошкентда ҳимоя қилган. Кейинчалик у Бадахшонда яшаб ижод қилди. 1965—1967-йиллар давомида ўқитувчилик билан шуғулланган (ҳозирги Ш.Шоҳтемур номидаги мактабда). Омонуллоев Фавзулло 1967-йилда Самарқандга қайтиб, умрининг охиригача Самарқанд кооператив институтида ўқитувчи бўлиб ишлади. Институтдаги фаолияти давомида бир қанча илмий мақолалар, монографиялар, китоблар чоп эттирган. В.И.Ленин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Ленин ордени билан тақдирланган[1][2].
Омонуллоев Фавзулло 1974-йил 25-февралда Самарқанд шаҳрида вафот этган.
Манбалар
- ↑ Аз асл ба насл. — Душанбе, 2019. — 215 с. ИСБН 978-99947-958-2-6
- ↑ „Даргоҳе, ки олимони зиёдеро тарбия кардааст“. www.овози.уз. 2023-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.