Ридвон[а] (тах. 1077 – 1113-йил 10-декабр) – салжуқий ҳукмдор бўлиб, 1095-йилдан то вафотигача Ҳалаб амири лавозимини эгаллаган.

Ридвон
Ҳалаб амири
Салтанат 1095—1113
Ўтмишдоши Тутуш И
Давомчиси Алпарслон ал-Ахрас
Туғилиши тах. 1077
Вафоти 1113-йил 10-декабр
Ҳалаб, Салжуқийлар империяси
Дафн этилган жой
Меşҳедüлмелик
Турмуш ўртоғи Жижак Хотун[1]
Фарзандлари Алпарслон ал-Ахрас
Маликшоҳ
Муборакшоҳ
Султоншоҳ
Фархунда Хотун
Амина Хотун
Тўлиқ номи
Фахр ул-Мулк Ридвон ибн Тутуш
Уй Салжуқийлар
Отаси Тутуш И
Онаси Сафват ул-Мулк Хотун
Дини Ислом (Суннийлик)

Ридвон Салжуқий шаҳзода Тутушнинг ўғли. Тутушга акаси султон Маликшоҳ Сурия ва унга туташ ҳудудларни иқто (аппанаж) қилиб берилгач, бу ерда ўз князлигини барпо этган. Маликшоҳ вафотидан сўнг Тутуш Салжуқийлар тахтига даъво қилди. Бироқ, жияни Барқиёруқ қўшинлари томонидан Рай яқинида ўлдирилди. Шундан сўнг Ридвон Ҳалабга кўчиб ўтди ва ўзини янги амир деб эълон қилди. Укаси Дуқоқнинг Дамашқда янги амирлик эълон қилиши натижасида Сурия салжуқийлар давлати иккига бўлиниб кетди ва ака-укалар ўртасида рақобат бошланди. Бу рақобат ҳатто 1097-йилда Биринчи салиб юриши бошланиб, салибчилар минтақага кириб келганидан кейин ҳам давом этди. Ридвон салибчиларни олтин билан четлаштиришга уринди. Шунингдек, 1098-йилда Антиохия қамалидан сўнг ташкил топган салибчилар давлати Антиохия князлигига қарши кураш олиб борди. Боҳемонд И Ридвон тасарруфидаги ҳудудларга бостириб кириб, Ҳалаб атрофигача етиб келди. Боҳемонднинг вориси, Антиохия регенти Танкред ҳам Ридвонга қарши уруш олиб борди. Бироқ, кейинчалик улар Мосул амири Жавали Сақавага қарши можарода иттифоқ туздилар. Жавалини бу курашда Балдwин ИИ ва Турбессел ҳукмдори Жосcелин И қўллаб-қувватлаган эди.

Ридвоннинг шахсияти сирли бўлиб қолган[4]. Ҳалабдаги шиа араблар қуршовида яшаган ва Низорий исмоилийларни қўллаб-қувватлаган. Ридвон ҳашшошийларнинг ҳомийсига айланиб, уларга ўз эътиқодларини эркин амалга ошириш ва тарғиб қилиш имконини берган. Ҳалабда даъват уйи (дар уд-даъва) очилишига рухсат берди ҳамда шаҳарни кейинги фаолиятлар учун таянч сифатида ишлатишларига йўл очди. Бу ҳол Ҳашшошийларнинг Сурияда мустаҳкам ўрнашишига замин яратди. Ридвон ўзининг икки укасини бўғиб ўлдиртирган. Шунингдек, бир қатор рақибларининг суиқасдларига алоқалари борлиги айтилади. Улар орасида атабег Жана уд-Давла ал-Ҳусайн ҳам бор. Ридвоннинг 1113-йилда вафот этиши Ҳалабда исмоилийларга қарши кескин реаксияга сабаб бўлди. Вориси Алпарслон ал-Ахрас даврида атабег Лулу ал-Яянинг маъмурий устунлиги ҳамда Ҳалабда Ҳашшошийларнинг амалда тугатилиши ҳукмронликнинг асосий белгиларига айланди. Ҳалабдаги салжуқийлар ҳукмронлиги эса 1118-йилда Артуқийлар Илғозий бошчилигида ҳокимиятни қўлга олиши билан якунланди.

Келиб чиқиши

Фахр ул-Мулк Ридвон тахминан 1077-йилда туғилган[4]. Тож уд-Давла Тутушнинг беш ўғлининг тўнғичи бўлиб[7], Тутуш салжуқийлар султони Маликшоҳнинг укаси эди[5] ҳамда Аррондаги Ганжа ҳокими бўлган[8]. 1078-йилда Маликшоҳ Тутушга Сурия ва унга туташ ҳудудларни иқто (аппанаж) қилиб берди[9]. Натижада, у ерда алоҳида князлик ташкил этилди[10]. Кейинги йили Тутуш Ҳалабни қамал қилиб эгаллади. Айни вақтда Фотимийлар қўшини Дамашқни қамал қилаётган эди. Шу пайтда Дамашқнинг туркман ҳукмдори Оциз ибн Увоқ (ҳ. 1071–1079) Тутушдан ёрдам сўради. Тутуш келаётгани ҳақидаги хабарни эшитгач, фотимийлар қўшини ортга чекинди. Гарчи Оциз Тутушнинг олий ҳокимиятини тан олган бўлса-да, Тутуш уни камонининг ёй иплари билан бўғиб ўлдиртирди. Бунга сабаб этиб Оцизнинг уни қарши олишга кечикгани ва акаси билан унга қарши фитна уюштиргани кўрсатилди[8]. Тутуш Жанубий Сурия ва Фаластинни забт этиб, Қуддус, Дамашқ, Акра, Тир, Триполи, Яффа ва Аришни, шунингдек илгари Оциз тасарруфида бўлган Галилея минтақасини қўлга киритди ҳамда Сурия салжуқийлар давлатига асос солди[9][11].

A map of the Seljuk Empire in 1092
1092-йилда Маликшоҳ вафот этган ҳолатдаги Салжуқийлар империяси харитаси.

Тутуш Рум салжуқийлари султони Сулаймон ибн Қуталмиш (ҳ. 1077–1086) билан кураш олиб борди. Сулаймон Ҳалабга даъво қилган эди. 1086-йил 4-июнда Ҳалаб яқинида бўлиб ўтган жангда Қуталмиш мағлубиятга учраб, ҳалок бўлди[12]. Султон Маликшоҳ 1092-йил ноябрида вафот этди. Бироқ, улкан Салжуқийлар империясини мерос қилиб олишга яроқли ёшга етган шаҳзодалар йўқ эди[13][14]. Вояга етган ягона даъвогар Тутуш Салжуқийлар тахтига даъво қилди, аммо туркий зодагонлар орасида катта қўллаб-қувватловга эриша олмади[15]. Шунга қарамай, Мосул, Ҳалаб ва Диёр Бакрни эгаллади[12]. Маликшоҳнинг хотинларидан бири Теркен Хотун[16] тўрт ёшли ўғли Маҳмудни тахтга ўтқазишга уриниб, Тутуш билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилди. Бироқ, 1094-йилда тўсатдан вафот этди[15][17]. 1094-йилда Тутуш ўғли Шамс ал-Мулук Дуқоқ[18] билан бирга Жазира ва ғарбий Эронга бостириб кириб, Рай шаҳрини эгаллади. Бироқ, 1095-йил 25-февралда жияни Барқиёруқни ўз қўшини айнан шу шаҳар яқинида ўлдирди[15][19].

Ҳукмронлиги

Ридвоннинг Дуқоқ билан рақобати

Ридвон отасининг вафотидан Анаҳда лагер қуриб турган пайтида хабар топди. Дарҳол Ҳалабга қайтиб, Сурия салжуқийлари тахтини эгаллади. Антиохиянинг туркман ҳукмдори Яғи-Сиён қизини Ридвонга турмушга бериб, унинг олий ҳокимиятини тан олди. Шаҳар­да Ридвон номига тангалар ҳам зарб этилди. Ридвон ўз укалари кучайиб, уни ағдариб ташлашидан қўрқиб, икки укаси[20] Абу Толиб ва Беҳрамни[7] бўғиб ўлдиртирди. Бошқа укаси Дуқоқ эса атабег Жана уд-Давла ал-Ҳусайн ҳамроҳлигида яширинча Ҳалабдан чиқиб кетиб, Дамашқга йўл олди. У ерда алоҳида давлатга асос солди. Ридвон Дуқоқ ҳукмронлигини тан олмади ва ўзини Сурия салжуқийларининг ягона қонуний ҳукмдори деб эълон қилди. Шундан сўнг Дамашқни қамал қилди. Бироқ, шаҳарни эгаллай олмади ва Ҳалабга қайтишга мажбур бўлди. Натижада, Сурия салжуқийлари давлати Ҳалаб ва Дамашқдан бошқариладиган икки рақиб қисмга бўлиниб кетди[10][18][21][22].

1096-йилда Ридвон ўз ҳукмронлигини кенгайтириш ниятида амакиваччаси Соқмон ибн Ортоқ бошқариб турган Суруçни қамал қилди. Бироқ, шаҳарни эгаллай олмади. Кейинчалик Эдессага юриш қилиб, шаҳарни забт этди. Ридвон Ҳарронни ҳам қўлга киритишни режалаштирди, аммо қўмондонлари орасидаги тартибсизликлар сабабли бу режадан воз кечди. Шундан сўнг ўзига бўйсунмаган саркардалардан бири Юсуф ибн Абақни йўқ қилиб, Турбесселни эгаллади. Дуқоқ шаҳарда йўқ пайтдан фойдаланган Ридвон яна Дамашқни қамал қилди. Бироқ, Дуқоқнинг яқинлашаётган қўшини ҳақида хабар олгач, қамални тўхтатиб, Ҳалабга қайтди. Ўша йилнинг ўзида Дамашқни яна қамал қилди, аммо бу сафар ҳам муваффақияцизликка учради. Шундан сўнг Дуқоқ Ҳалаб ҳудудларига талончилик юришлари уюштирди. Ридвон уни 1097-йил 22-мартда Қиннасрин яқинида мағлуб этди. Сурия салжуқийларидаги бўлинишдан фойдаланган Фотимийлар вазири ал-Афдал Шаҳаншоҳ агар Ридвон ал-Муста’лий номига хутба ўқитиб, Фотимий халифасига бўйсунишини эълон қилса, унга укасига қарши курашда ҳарбий ёрдам ваъда қилди. Ридвон 1097-йил 28-августда таклифга рози бўлди. Бироқ, бу қарор сунний уламолар ва етакчилар орасида кескин норозиликка сабаб бўлди. Орадан бир ой ўтиб Ридвон яна хутбани сунний Аббосий халифа ва салжуқий султони номига ўқитишга қайтди ҳамда Аббосий халифа ал-Мустазҳирдан узр сўради[12][18][21][23][24].

Салибчилар ва исмоилийлик

A painting depicting the Siege of Antioch
Боҳемнд И бошчилик қилган Антиохия қамали тасвири. 1840-йилда Лоуис Галлаит томонидан чизилган.

Ридвон Дуқоқ ва Ҳомсда мустақил амирлик тузган Жана уд-Давлага қарши ҳужум қилишга ҳозирлик кўрди. Шу пайтда салибчилар Антиохияга юриш қилдилар. Шаҳар ҳокими Яғи-Сиён Ридвонга содиқ бўлмай, очиқдан-очиқ унинг рақиблари бўлган укаси Дуқоқ ва Мосулнинг туркман атабеги Кербоға билан фитна уюштириб, мусулмон ҳукмдорлардан, жумладан салжуқий султон Барқиёруқдан ёрдам сўради. Ридвон ёрдам беришга қизиқиш билдирмай, Кербоға бошчилигидаги мусулмон иттифоқига фақат кичик бир бўлинмани юборди. Ридвон бу юришларда шахсан қатнашмади. Бироқ, унинг укаси Дуқоқ ва атабег Жана уд-Давла қатнашган эди. Яғи-Сиён Ридвоннинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, уни тарк этди. Бироқ, Дуқоқ кўмак кўрсатмагач, яна Ридвон ҳузурига қайтишга мажбур бўлди. Кейинчалик Дуқоқ Ҳалаб атрофига қўшин киритиш Ридвонга қарши ҳужум уюштириш имконини беришидан чўчиди. Ридвон Соқмон ибн Ортоқ билан Антиохияни қутқариш учун қўшин бошлаб борди. Улар Ҳаримни қайта эгалладилар. Бироқ, Антиохияга яқинлашганларида, Тарентолик Боҳемонд бошчилигидаги салибчилар барча отлиқ кучларини ишга солиб, сон жиҳатдан устун бўлган туркман қўшинларини ўзлари танлаган жанг майдони Оси дарёси ва Антиохия кўли орасидаги тор ҳудудга олиб чиқдилар. Натижада, Ридвон Антиохия кўли жангида мағлубиятга учради. Унинг қўшинлари чекинишга мажбур бўлди. Салибчилар эса Ҳаримни қайта эгалладилар. Салибчилар 1098-йил июнида Антиохияни эгаллаб, у ерда Боҳемонд ҳукмронлигида Антиохия князлигини туздилар. Шундан сўнг ал-Бара, Мааррат ан-Нуъмонни эгалладилар ҳамда Зардана, Сармин ва Келла шаҳарларини босиб олиб, Ҳалабни қуршаб олдилар. Боҳемонд 1100-йил 5-июлда Ридвонни яна бир бор мағлуб этди. Боҳемонд Ҳалаб томон яқинлашаётган пайтда Мелитененинг арман ҳукмдори Габриэл Донишмандийлар ҳукмдори Ғозий Гумуштегинга қарши ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ридвон эса бу вазиятдан фойдаланиб, салибчилар тўплаб қўйган таъминот захираларини қўлга киритди[21][22][20][25].

Бу орада Ридвон Нукрада Жана уд-Давла билан сулҳ тузди[21]. Шунга қарамай, 1103-йил 1-майда Жана уд-Давлани Ҳомсда уч нафар форс ҳашшоший томонидан пичоқлаб ўлдирди. Улар сўфийлар кийимида бўлиб, ўзларига ҳамроҳлик қилган бир шайхнинг ишораси билан ҳаракат қилган эдилар. Кейинги тартибсизликлар чоғида Жана уд-Давланинг зобитлари ҳам, ҳашшошийлар ҳам ўлдирилди. Ҳомсдаги турк аҳолининг катта қисми Дамашқга қочди. Шаҳар эса Дуқоқ мулкларига қўшиб олинди. Манбаларнинг аксариятида Жана уд-Давлага қарши суиқасд Ридвон ташаббуси билан амалга оширилгани тахмин қилинади Ҳалаб қалъасида истиқомат қилган Ридвон Ҳалаб аҳолисининг муҳим қисмини ташкил этган шиаларни қўллаб-қувватлаган ва уларнинг ёрдамини қўлга киритишга умид қилган. Мазкур воқеадан аввал Ридвон ҳашшошийларга ўз эътиқодларини эркин амалга ошириш ва тарғиб қилишга рухсат берган, Ҳалабда „даъват уйи“ ташкил этишларига имкон яратган ҳамда шаҳарни келгусидаги фаолиятлари учун таянч сифатида фойдаланишларига йўл очган эди. Натижада, ҳашшошийлар Сурияда мустаҳкам ўрнашиб олдилар. Шунга қарамай, Ридвоннинг ҳашшошийларга хос низорий исмоилий ақидасига амал қилгани масаласи аниқ эмас ва тарихчи Бернард Леwисга кўра, бу эҳтимолдан йироқ бўлган[12][24][26][27].

Танкред билан зиддиятлар ва иттифоқ

Умуман олганда, Ридвон ўз ҳудудидаги шиа ва суннийлар орасида „очкўз ва хасис“ сифатида тавсифланганига қарамай, салибчиларни асосан олтин билан четлаштиришга ҳаракат қилган. Антиохия регенти Танкред қишлоқ аҳолиси ҳисобидан мажбуран маблағ йиғиб, Ридвон билан сулҳ тузди. Бунинг эвазига 7 000 олтин динор ҳамда 10 000 бош қорамол ва қўй олди. Ридвон 1104-йилда Ҳаррон жангида Соқмон ибн Ортоқнинг салибчилар устидан қозонган ғалабасидан фойда кўриб, салибчилар эгаллаб турган шаҳарлар ва қал’аларни қайта қўлга киритди[25]. Ридвоннинг укаси ва рақиби Дуқоқ 1104-йил 6-июнда сил касаллигидан вафот этди. Шундан сўнг Ридвон Дамашқга бориб, ўз номига хутба ўқитди[21]. Бироқ, Дуқоқнинг ўрнини ўғли Тутуш ИИ эгаллади[18]. Кўп ўтмай Тутуш ИИ ва унинг қариндошлари атабег Тугтегин томонидан четлаштирилди,[25] ва Дамашқда салжуқийлар ўрнини турк[28] Бурийлар сулоласи эгаллади.[29]

Painting of Tancred
Танкре. 1840-йилда Меррй-Жосепҳ Блондел чизга тасвир.

1105-йилда Ридвон Триполи қозиси Фахр ал-Мулк ибн Амморга салибчиларга қарши курашда ёрдам бериш учун Ҳалабдан чиқди. Бироқ Танкред Артаҳни қамал қилгани ҳақидаги хабарни эшитгач, шаҳарни қутқариш мақсадида ортга қайтди. Танкред Ридвонга тинчлик таклиф қилди, аммо Ридвон уни рад этди ва 1105-йил 20-апрелда Артаҳ жангида мағлубиятга учради. Шундан сўнг Танкред Ҳалаб атрофидаги ҳудудларга бостириб кириб, уларни талон-торож қилди. Кейинчалик Апамеянинг фотимийпараст амири Халаф ибн Мулайиб суиқасд оқибатида ўлдирилди ва Ридвон шаҳарни ўз тасарруфига қўшиб олди. Бироқ, 1106-йилда шаҳарни Танкредга бой берди. Бу воқеалар Ридвонни Илғозийлар билан Мосул амири Жикирмишга қарши иттифоқ тузиб, Нусайбинни қамал қилишга ундади. Шунингдек, Мосулнинг янги амири Жавали Сақава ҳам Рум салжуқийлари султони Килиж Арслон Ига қарши иттифоққа қўшилди. Килиж Арслон Мосулни эгаллаб олган эди. 1107-йилда Ридвон ва Чавли Килиж Арслонни мағлуб этиб, уни ўлдирдилар. Бироқ, Чавлининг хатти-ҳаракатлари Ридвонни безовта қилди ва салжуқий султон, шунингдек Ридвоннинг амакиси Муҳаммад И Тапар Чавлини лавозимидан четлатди. Бу қарорни тан олмаган Чавли маҳаллий амирлар билан иттифоқ тузиб, Сурия томон юриш бошлади. Ридвон аввал Сиффинда Балдwин ИИ Чавлига юборган товон пулини қўлга киритди ва унга қарши Нумайрийлар билан ҳамкорлик қилди. Чавли эса Балисни эгаллади. Шундан сўнг Ридвон Танкред билан иттифоқ тузди. Чавли эса Балдвин ва Турбессел ҳукмдори Жосcелиндан ёрдам сўради. 1108-йил сентябрида Ридвоннинг 600 кишилик отлиқ қўшини ва Танкреднинг 1 500 нафар рицар ҳамда пиёдалардан иборат қўшини Турбесселда Чавли, Балдвин ва Жосcелиннинг икки минг кишилик кучларига қарши жанг қилди. Ҳар икки томон оғир талафотлар кўрган ушбу жангда Ридвон ва Танкред ғалаба қозондилар. Натижада Балис яна салжуқийлар назоратига қайтди[21][25][30].

Танкред Эдессада бўлган пайтда Ридвон Ҳалаб атрофидаги ерларнı қайта қўлга киритиш мақсадида Антиохияга қарши талончилик юришларини бошлади. Бироқ, Танкреднинг етиб келаётганидан хабар топгач, чекинишга мажбур бўлди. Бунинг ортидан Танкред қасос мақсадида Ҳалабнинг шарқий ҳудудларига ҳужум қилди ва Ридвоннинг аҳволи янада оғирлашди. Тинчлик эвазига Ридвон Танкредга 20 000 динор, 10 000 от ҳамда Ҳалаб яқинидаги икки қал’ани берди. Шунингдек юришлар чоғида асир олинганларни озод қилди. Бу келишув Ҳалаб атрофида очарчиликка сабаб бўлди ва Ридвон ўзининг шахсий мулкларидаги ерларни маҳаллий аҳолига арзон нархларда сотишга мажбур бўлди. Бундан ташқари, Ҳалабнинг шиа қозиси ва раиси бўлган Ибн ал-Хашшоб Танкред Ридвонни Ҳалаб жоме масжидида хоч ўрнатишга мажбур қилганидан сўнг шаҳарда қўзғолон уюштирди. Ҳалабдан Ўрта ер денгизи томон олиб борувчи йўлларни назорат қилган Танкред ҳалаблик савдо карвонларини товон эвазига ушлаб қолган ва, айниқса Ҳалаб атрофларини талон-торож қилаётган эди. Ридвон Танкредга қарши ёлғиз ўзи курашиш учун етарли ресурсларга эга эмасди. Шу сабабли Ибн ал-Хашшоб шиа ва сунний зодагонлар, савдогарлар ҳамда уламолардан иборат элчиларни Бағдоддаги салжуқий султон Муҳаммад И ҳузурига юборишни таклиф қилди ва Ридвон бунга рози бўлди. Муҳаммад И Мосул амири Мавдуд ибн Алтунтош билан бирга салибчиларга қарши юришлар бошлади. Аввал Ҳаррон, сўнгра Турбессел қамал қилинди. Ридвон бу вазиятдан имкон қадар кам қатнашиб фойда кўришга ҳаракат қилди. Бироқ, кейинчалик салибчилардан афв сотиб олиб, мусулмон иттифоқидан бутунлай чиқиб кетди. Бу эса фуқаролар ва мусулмон ҳукмдорларининг ғазабига сабаб бўлди. Шу орада Ридвон Мавдуддан Турбессел қамалини бекор қилиб, Ҳалабга ёрдамга келишни сўради. Бироқ, салжуқий қўшинларни шаҳарга киритмади ва Ибн ал-Хашшоб ҳамда унинг етакчи тарафдорларини қамоққа олди. Ридвон яна мусулмон юришларида қатнашмади. Натижада, салжуқий қўшинлар 1111-йил августида бирор жангсиз Сурияни тарк этди[21][25][31].

Сўнгги йиллари

Halab ustidan qad rostlagan qal’a.
2008-йилда Ҳалаб ва унинг Ридвон истиқомат қилган қал’аси.

Ридвоннинг молиявий аҳволи янада оғирлашди. Исмоилийлар билан ҳамкорликда хуросонлик Абу Ҳарб Исо исмли савдогарнинг мол-мулкини мусодара қилишга урингани обрўсига жиддий путур етказди. Атабег Тугтегин мусулмон қўшинларига бошчилик қилиб Сидон ёки Триполига қарши юриш бошлаганида Дамашқдан ўтди. Шу ерда Ридвон унга суиқасд уюштирмоқчи бўлди. Бироқ, Танкреднинг Азазга бостириб киришга ҳозирланаётгани ҳақидаги хабарни олгач, бу режадан воз кечиб, Тугтегиндан ёрдам сўради. 1112-йилда улар Ҳалабда мудофаа шартномасини имзоладилар. Бунинг эвазига Дамашқ устидан Ридвоннинг расмий суверенитети тан олиниши керак эди. Балдвин И Дамашққа бостириб кирганида Тугтегин Ридвондан ёрдам сўради. Бироқ, Ридвон атиги 100 нафар отлиқдан иборат кичик бўлинмани юборди. Бу ҳол Тугтегинни ғазаблантирди ва 1113-йил 16-августда Дамашқда Ридвон номига ўқитилаётган жума хутбасини бекор қилди[21][25]. 1113-йил 2-октябрда мусулмон юришларидан бирининг саркардаси Мавдуд Дамашқдаги Умавийлар масжидида намоздан сўнг суиқасд оқибатида ўлдирилди[32]. Тугтегин бу ишда Ридвон ва унинг ҳашшошийлар билан алоқадор иттифоқчиларини айблади. Бироқ, замондошларнинг аксарияти суиқасд ортида Тугтегиннинг ўзи турган, деб ҳисоблаган[31].

Вафоти ва ворислиги

Ридвон 1113-йил 10-декабрда Ҳалабда вафот этди ва Меşҳедüлмеликда дафн қилинди[21]. Ридвоннинг ўлимидан сўнг, Ибн ал-Хашшоб қўзғатган қуролланган шаҳар милициялари Ҳалаб кўчаларига чиқарилди, асосий биноларни эгаллади ва Ридвоннинг кўплаб тарафдорларини, айниқса ҳашшошийлар а’золарини қўлга олди. Улар дарҳол хиёнат ва салибчилар билан ҳамкорликда айбланиб қатл этилди[24][33]. Бу орада ҳокимият Ридвоннинг 16 ёшли ўғли Алп Арслонга ўтди. Унда кучли дудуқланиш мавжудлиги сабабли ал-Ахрас (“Соқов”) лақабини олган эди. Унинг ҳукмронлиги, шунингдек ундан кейин тахтга чиққан 6 ёшли[33] Султоншоҳ ибн Ридвон даври амалда атабег Лулу ал-Яя бошқаруви остида кечди. Алпарслон дастлаб отасининг исмоилийлар тарафдори бўлган сиёсатини давом эттириб, уларга Балис яқинидан бир қал’а берди. Шунга қарамай, салжуқий султон Муҳаммад И Тапар Алпарслонга мактуб йўллаб, ҳашшошийларнинг хавфи ҳақида огоҳлантирди ва уларни йўқ қилишга чақирди. Ҳалаб аҳолиси ва ўз ҳомийсининг босими остида Алпарслон исмоилийларга қарши қат’ий чоралар кўрди. Жумладан, Суриядаги низорий исмоилийларнинг бош дойиси Абу Тоҳир ас-Сайиғ ва бошқа етакчи шахсларни қатл қилдирди. Шунингдек тариқатнинг қарийб икки юз а’зосини ўлдирди ёки қамоққа ташлади. Исмоилийларга қарши қирғинлар Ҳалабдаги исмоилий аҳолининг муҳим қисмини йўқ қилди ва ҳашшошийлар деб аталган хавфни бартараф этди. Бироқ, шу билан бирга Алпарслонни ўзининг ягона эҳтимолий таянчидан маҳрум қилди. Шунингдек, икки нафар укасини, бир қанча амалдорларни, айрим хизматкорларни ва ўзига ёқмаган шахсларнинг барчасини қатл эттирди. Бу эса ҳалабликлар орасида норозилик уйғотди. Кейинчалик Алп Арслон Тугтегин ҳомийлигига суянишга уринди, аммо бу Ҳалабнинг шиа аҳолиси орасида ишончсизликни кучайтирди. 1114-йилда Алпарслон ўз атабегининг ташаббуси билан ўлдирилди. Шундан сўнг, шаҳарда анархия юзага келди. Ридвоннинг қулдан чиққан лашкарлари ва Ҳалаб зодагонлари шаҳар аҳолиси устидан ҳокимиятни ўрнатишга уриниб, ўзаро кураш олиб бордилар[12][23][25][33][34]. Ҳалабда салжуқийлар сулоласининг ҳукмронлиги тез орада, 1118-йилда якунланди[10].

Изоҳлар

Манбалар

  1. ↑ İСТЕК, Гüлşэн (2020-01-01). "Бüйüк Селçуклу Девлети иле Аббаси Ҳилафети Арасıнда Герçэклеşэн Сияси Эвлиликлер". Соcиал Менталитй анд Ресеарчер Тҳинкерс Жоурнал (АСОС Яйиневи) 6 (32): 944–961. дои:10.31576/смрйж.542. ИССН 2630-631Х. 
  2. ↑ Аян & Öзен 2016, с. 34.
  3. ↑ Босwортҳ 1968, с. 108.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Маалоуф 1984, с. 22.
  5. ↑ 5,0 5,1 Сеттон & Балдwин 1969, сс. 170–171.
  6. ↑ Гибб 1935, сс. 739–754.
  7. ↑ 7,0 7,1 Думан 2016, с. 117.
  8. ↑ 8,0 8,1 Севим 1991, сс. 92–93.
  9. ↑ 9,0 9,1 Босwортҳ 1968, с. 98.
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 Счулзе 2008, сс. 321–330.
  11. ↑ Öзайдıн 2012, сс. 446–449.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 12,4 Сüмер 2009, сс. 385–386.
  13. ↑ Босwортҳ 1988, сс. 800–801.
  14. ↑ Cаҳен 1960.
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 Пеаcоcк 2015, с. 76.
  16. ↑ Босwортҳ 1968, с. 103.
  17. ↑ Босwортҳ 1968, с. 105.
  18. ↑ 18,0 18,1 18,2 18,3 Öзайдıн 2016, сс. 342–343.
  19. ↑ Тетлей 2008, с. 128.
  20. ↑ 20,0 20,1 Маалоуф 1984, сс. 23–28.
  21. ↑ 21,0 21,1 21,2 21,3 21,4 21,5 21,6 21,7 21,8 Севим 2008, сс. 49–50.
  22. ↑ 22,0 22,1 Сеттон & Балдwин 1969, сс. 309–327.
  23. ↑ 23,0 23,1 Аян & Öзен 2016, с. 39.
  24. ↑ 24,0 24,1 24,2 Сеттон & Балдwин 1969, сс. 110–111.
  25. ↑ 25,0 25,1 25,2 25,3 25,4 25,5 25,6 Сеттон & Балдwин 1969, сс. 172–174.
  26. ↑ Сеттон & Балдwин 1969, сс. 164–165.
  27. ↑ Аян & Öзен 2016, с. 42.
  28. ↑ ЛеТоурнеау 1960, с. 1332.
  29. ↑ Ричардс 2010, с. 16.
  30. ↑ Маалоуф 1984, с. 72.
  31. ↑ 31,0 31,1 Маалоуф 1984, сс. 83–86.
  32. ↑ Cобб 2016, с. 120.
  33. ↑ 33,0 33,1 33,2 Маалоуф 1984, сс. 90–91.
  34. ↑ Сеттон & Балдwин 1969, сс. 113–114.

Адабиётлар

Ҳумкдорлик унвони
Олдингиси Ҳалаб амири
1095—1113
Кейингиси


Манба хатоси: <реф> тагс эхист фор а гроуп намед "лоwер-алпҳа", бут но cорреспондинг <референcес гроуп="лоwер-алпҳа"/> таг wас фоунд