Faxriddin Masud
Фахриддин Масуд (форсча: فخر الدین مسعود) – Ғурийлар сулоласининг Бомиёндаги илк ҳукмдори, 1152-йилдан 1163-йилгача ҳукмронлик қилган.
| Фахриддин Масуд | |
|---|---|
| Бомиён малиги | |
| Салтанат | 1152—1163 |
| Ўтмишдоши | Аловуддин Ҳусайн |
| Давомчиси | Шамсиддин Муҳаммад ибн Масуд |
| Туғилиши | Ғур |
| Вафоти |
1163 Бомиён |
| Фарзандлари |
Шамсиддин Муҳаммад ибн Масуд Тожиддин Зангий |
| Уй | Ғурийлар |
| Отаси | Иззуддин Ҳусайн |
| Дини | Ислом (суннийлик) |
Ҳаёти
Фахриддин Масуд Иззуддин Ҳусайннинг ўғли бўлиб, онаси туркий эди. Унинг Сайфиддин Сурий, Баҳоуддин Сам И, Шиҳобиддин Муҳаммад Харнак, Шужа уд-Дин Али, Аловуддин Ҳусайн ва Қутбиддин Муҳаммад исмли бир неча акалари ҳам бўлган.
Иззуддин Ҳусайннинг вафотидан сўнг Сайфиддин Сурий тахтга ўтириб, Ғурийлар салтанатини укалари ўртасида бўлиб берди. Фахриддин Масуд Тажан дарёси яқинидаги ерларни, Баҳоуддин Сам И Ғурни, Шиҳобиддин Муҳаммад Харнак Мадинни, Шужа уд-Дин Али Жармасни, Аловуддин Ҳусайн Вазиристонни олди. Қутбиддин Муҳаммад эса Варшад Варшни олиб, у ерда машҳур Фирузкуҳ шаҳрини барпо қилди[1]. Бироқ кейинроқ Сайфиддин укаси Қутбиддин билан жанжаллашиб қолгач, Қутбиддин Ғазнага бошпана излаб борди, аммо у ерда Баҳромшоҳ Ғазнавий томонидан заҳарлаб ўлдирилди.
Укаси учун қасос олиш мақсадида Сайфиддин 1148-йилда Ғазнага юриш қилиб, Ғазна жангида ғалаба қозонди. Баҳром эса Куррамга қочди[2]. Баҳром қўшин тўплаб яна Ғазнага қайтди. Сайфиддин эса қочиб кетди. Бироқ Ғазнавийлар қўшини уни қувиб етди ва Санги Сурахда жанг бўлди. Сайфиддин ва Маждиддин Мусавий асир олиниб, кейинчалик Пули Як Тақда хочга тортилди.
Бомиёнда ҳукмронлиги
Сайфиддиннинг вафотидан сўнг, ўрнига укаси Баҳуддин Сам И тахтга ўтирди. У Фирузкуҳ қурилишини давом эттирди ҳамда икки укасининг ўлими учун қасос олиш мақсадида Ғазнага юриш қилиш учун қўшин тайёрлади. Бироқ шаҳарга етиб бормасдан табиий сабаблар туфайли вафот этди. Шундан сўнг Сайфиддин ва Баҳоуддиннинг укаси Аловуддин Ҳусайн Ғурийлар тахтига ўтирди. У Фахриддин Масуд билан кўп ўтмай укаларининг қасосини олиб, Ғазнани шафқациз равишда талон-торож қилди. Кейинчалик Аловуддин Ҳусайн Гарчистон, Тохаристан ва Бомиённи эгаллашга муваффақ бўлди. Кўп ўтмай Фахриддин Масудга Бомиён иқто қилиб берилди ва шу билан Бомиён Ғурийлари даври бошланди. Аловуддин Ҳусайн 1161-йилда вафот этгач, ўрнига ўғли Сайфиддин Муҳаммад тахтга ўтирди. Бироқ у икки йил ўтмай вафот этди. Шундан сўнг Баҳоуддин Самнинг ўғли Ғиёсиддин Муҳаммад тахтга чиқди.
Ғурийлар тахти учун кураш
Фахриддин Масуд тахт даъвосида Салжуқийларнинг Ҳирот ва Балхдаги ҳокими Тожиддин Йилдиз билан иттифоқ тузди[3]. Бироқ бу иттифоқ Рағи Зарда Ғиёсиддин Муҳаммад ва Муъизз уд-Дин Муҳаммаддан мағлуб бўлди. Ғиёс жанг пайтида салжуқий ҳокимини ўлдиришга муваффақ бўлди ва Заминдовар, Бадғис, Ғарчистон ҳамда Гузгонни эгаллади. Ғиёсиддин Фахриддин Масудни афв этиб, уни яна Бомиён ҳокими этиб тайинлади. Фахриддин Масуд ўша йилнинг ўзида вафот этди ва ўрнига ўғли Шамсиддин Муҳаммад ибн Масуд тахтга ўтирди.
Манбалар
Адабиётлар
- C. Эдмунд, Босwортҳ (2001). "ГҲУРИДС". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Онлине Эдитион. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/гҳуридс.<!--->
- Босwортҳ, C. Э. „Тҳе Политиcал анд Дйнастиc Ҳисторй оф тҳе Ираниан Wорлд (А.Д. 1000–1217)“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 5: Тҳе Салжуқ анд Монгол периодс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1968 — 1–202-бет. ИСБН 0-521-06936-Х.