Faxriy murabbiy ordeni
„Фахрий мураббий“ ордени билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, адашганларни тўғри йўлга қайтариш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшган, шунингдек ўзининг чуқур билими ва бой ҳаётий тажрибаси билан ёрдамга муҳтож ҳамда оғир аҳволга тушиб қолган ёшлар ва оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иш билан таъминлаш ҳамда тадбиркорликка ўргатиш, бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида барчага шахсий намуна кўрсатиб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланади[1][2][3][4][5].
| „Фахрий мураббий“ орден | |
|---|---|
|
| |
| Тури | фахрий унвон |
| Тақдирлаш асоси | ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, адашганларни тўғри йўлга қайтариш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшган, шунингдек барчага шахсий намуна кўрсатиб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига |
| Мамлакат |
|
| Ҳолати | топширилади |
| Таъсис этилган санаси | 2020-йил 9-июн. |
Мукофотлаш тартиби
„Фахрий мураббий“ ордени билан:
- ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни турли таҳдидлар ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, адашган ёшларни тўғри йўлга қайтариш бўйича манзилли ишларга уларни васийликка олиш орқали бевосита ҳисса қўшганлиги;
- профилактик ҳисобда турган, ҳуқуқбузарлик содир қилишга ва салбий иллатга мойил бўлган ёшларда соғлом дунёқарашни, Ватанга меҳр ҳамда садоқат туйғуларини шакллантиришда мураббий сифатидаги алоҳида хизматлари;
- уюшмаган ёшларни ҳамда кам таъминланган, эҳтиёжманд ва камбағал оилалар фарзандларини касб-ҳунарларга ўргатиш, тадбиркорлик, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва чорвачиликка кенг жалб қилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги фидойилиги;
- ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилаларда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, нотинч ва ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни тиклаш, ёлғиз аёлларга ҳаётда мустақил бўлишга кўмак бериш ҳамда „Соғлом оила — соғлом жамият“ деган эзгу ғояни ижтимоий ҳаётга кенг татбиқ этишда кўрсатган жонбозлиги;
- маҳалласида ёшлар учун беғараз асосда мактаб, боғча, маданият ва спорт иншоотларини барпо этганлиги ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкиллаштиришга раҳбарлик қилганлиги;
туман ва шаҳарларни ёт ғоялардан холи ҳудудга айлантиришга қаратилган ижтимоий ва маънавий-маърифий ишларда эришган юксак натижалари ҳамда ибратли фаолияти учун мукофотланади.
- „Фахрий мураббий“ ордени билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш ва уни топшириш „Давлат мукофотлари тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Тавсифи
„Фахрий мураббий“ ордени 1 микрон қалинликдаги 999 пробали олтин билан қопланган латундан тайёрланади ва иккита қопламали медалондан иборат бўлади.
- Биринчи медалон диаметри 45 миллиметрли қуёш тимсолидаги саккиз қиррали юлдузни ифодалайди. Унга уйғунликда туташган диаметри 33 миллиметрли саккиз қиррали юлдуз қирралари зарҳал ҳошияланган ва бинафша рангдаги эмал билан қопланган.
- Орденнинг марказида жойлашган устки медалон диаметри 26 миллиметрли доира шаклида бўлади. Марказда ҳаворанг эмал фонида кўтарилаётган қуёшнинг заррин нурлари, ёш авлодни тутиб турган фахрий мураббийнинг очиқ кафтлари тимсоли оқ эмал фонда акс эттирилган. Юқорироқда Ўзбекистон Республикасининг харитаси зарҳал кўринишда тасвирланган.
- Ўнг ва чап томонларида қизил эмалли ислимий нақш билан безатилган зарҳалланган очиқ дарвоза жойлашган. Барча марказий композициялар оқ эмалли доира билан ўралган бўлиб, пастки қисми бешта зарҳалланган саккиз қиррали юлдуз, тепа қисми эса зарҳалланган нақш билан безатилган. Доира четлари зарҳалланган ингичка чизиқлар билан чегараланган.
- Устки медалоннинг юқори айланаси бўйлаб яшил эмал фонида — „ФАХРИЙ“, унинг пастки қисмида — „МУРАББИЙ“ ёзуви жойлашган. Ўнг ва чап томонларида иккита зайтун новдаси қарама-қарши кўринишда акс эттирилган. Ҳарфларнинг баландлиги — 2 миллиметр.
- Орденнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган. Қуйи қисмига 2 миллиметрли ўлчамдаги ботиқ шрифт билан орден рақами туширилган. Тасвирлар ва ёзувлар — бўртма. Орденнинг қалинлиги — 3,5 миллиметр.
- Орден четлари бинафша ранг чизиқлар билан ҳошияланган ҳамда ўртасидан оқ йўл ўтган тўқ яшил рангдаги шойи лента қопланган беш қиррали қадағичга илмоқча ва ҳалқа ёрдамида уланади. Лентанинг эни — 24 миллиметр, бинафша рангли чизиқларнинг эни — 1 миллиметр, оқ рангли чизиқнинг эни — 2 миллиметр. Қадағичнинг орқа томонида орденни кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама мавжуд.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „ФАХРИЙ МУРАББИЙ“ ОРДЕНИНИ ТАъСИС ЭТИСҲ ТЎҒРИСИДАЎзбекистон Республикасининг Қонуни, 09.06.2020-йилдаги ЎРҚ-622-сон
- ↑ „Фахрий мураббий“ ордени таъсис этилди
- ↑ „„Фахрий мураббий“ ордени таъсис этилди“. 2022-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-июн.
- ↑ Ўзбекистонда яна бир орден таъсис этилди[сайт ишламайди]
- ↑ „Фахрий мураббий“ ордени таъсис этилди