Фахрийлар ҳолваси — Фракия минтақасидан келиб чиққан ундан тайёрланувчи ҳолва. Усмонлилар ошхонасида ХВИ-ХВИИ асрларда тайёрланганлигини кўрсатувчи ҳужжатлар мавжуд[1]. Аскарлар Эдирнада ҳолва билан жўнатилган, қайтиб келганларида ҳолва билан кутиб олингани учун бу ширинлик фахрий ҳолва деб аталган[2][3]. Унинг асосий таркибий қисмлари ун, сариёғ, бодом, сут ва донадор шакар. Сут ва шакар аралаштирилади ва иситилади. Товада сариёғ эритилиб, ун бодом билан қовурилади. Сут қовурилган ун ва бодом бир хил консистенсия ҳосил қилгунча аралаштирилади. Аралашма бироз сувигандан сўнг ҳолва безатилади ва дастурхонга тортилади. Безатиш учун тозаланган бодом ишлатилади. Фахрийлар ҳолваси рецепти Али Эşреф Деданинг „Озиқ-овқат рисоласида“ кўрсатиб ўтилган[4]. Шунингдек, „Мелcеü'т-Таббаҳий“да таърифлар учрайди[5].

Фахрийлар ҳолваси
Тури Унли ҳолва
Миллий ошхона Усмонли ошхонаси
Келиб чиқиши Туркия, Эдирне
Асосий компонентлари Ун, сариёғ, шакар, бодом, сут

Манбалар

  1. ↑ „ГАЗİЛЕР ҲЕЛВАСИ тарифи - леззетлер.cом“. леззетлер.cом. 18 нисан 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18 нисан 2021.
  2. ↑ „Газилер ҳелвасı тарифи“ (Тüркçэ). www.ҳурриет.cом.тр. 18 эким 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18 нисан 2021.
  3. ↑ „Эдирне'е öзгü аğıз суландıран 14 леззет“ (Тüркçэ). CНН Тüрк. 18 нисан 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18 нисан 2021.
  4. ↑ „Арşивленмиş копя“. 11 теммуз 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19 касıм 2021.
  5. ↑ „Арşивленмиş копя“. 3 касıм 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16 майıс 2022.