Faxriyor
Фахриёр (асли исми: Фахриддин Низомов) — Шоир ва таржимон[1]. Интернет-журналистика соҳасида 1-даражали „Олтин қалам“ мукофоти соҳиби. Шунингдек, „Дарднинг шакли“ (1997), „Аёлғу“ (2000), „Геометрик баҳор“ (2004) ва „Излам“ (2017) каби шеърий тўпламларининг муаллифи.
| Фахриёр | |
|---|---|
Фахриддин Низомов | |
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1963-йил 5-октябр Хатирчи тумани, Самарқанд вилояти, ЎзССР |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Истиқомат жой(лар)и |
Тошкент Ўзбекистон |
| Таълим | Бакалаврият: Самарқанд давлат университети |
| Касби | Шоир, драматург, адабий таржимон |
| Дини | ислом |
| Машҳур ишлари | Сарой жавоҳири сериали ва Чўқинтирган ота филми таржимони |
| Маълумоти | олий |
| Мукофотлари | Олтин қалам мукофоти |
Таржимаи ҳоли
Фахриёр (Фахриддин Низомов) 1963-йил 5-октябр куни Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилоятининг Сангижумон қишлоғида туғилган. 1988-йили Самарқанд Давлат университетининг Ўзбек филологияси факултетини тугатган.
Фаолияти
„Гулхан“ журнали, ЎзА — Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси президенти девони, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Миллий матбуот маркази, „Тафаккур“ журнали, Минтақавий сиёсат жамғармаси, БМТ Тараққиёт дастури, „Ҳуррият“ газетаси, „Ўзбеккино“ Миллий агентлиги, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясида фаолият кўрсатган.
Ижоди
Фахриёрнинг „Дарднинг шакли“ (1997), „Аёлғу“ (2000), „Геометрик баҳор“ (2004), франсуз тилида „Л’ос дес лармес“ („Кўз ёш сояси“, 2016, Париж), „Излам“ (2017) шеърий тўпламлари, „Янгиланиш анъанаси“ (1998) публицистик мақолалар тўплами ва „Метаҳикоялар оралаб“ (2020) адабий-танқидий мақолалар, интервюлар тўпламлари нашр этилган. Шеърлари франсуз, турк, озарбайжон, рус, болгар, хитой, инглиз, қозоқ ва уйғур тилларига таржима қилиниб, турли адабий-бадиий журнал ва алманахларда чоп этилган. Интернет-журналистика соҳасида ҳам рус ва ўзбек тилларида фаол ижод қилди[2]. Унинг Марказий Осиё ва Афғонистондаги жуғрофий-сиёсий кураш, давлатлараро муносабатлар, минтақадаги муаммоларни ҳал этишда ШҲТ, КХШТ, МДҲ сингари тузилмаларнинг тутган ўрнига оид кўплаб мақолалари дунёнинг ўнлаб мамлакатларида рус, инглиз, немис, франсуз, хитой ва бошқа тилларда чоп этилди.
Таржималари
Фахриёр таржимонлик фаолиятида таниқли АҚШ сиёсатчиси Ҳилларй Cлинтоннинг „Бир болага етти маҳалла ота-она“ (инглизча: Ит Такес а Виллаге), таниқли британиялик каломшунос олим Тимотҳй Wинтернинг „ХХИ асрда ислом: Постмодерн дунёда қиблани топиш“ (инглизча: Ислам 2001: Финдинг тҳе Қибла ин а Постмодерн Wорлд) ва „Америка ҳикоялари“ (инглизча: Америcан Шорт Сториэс, ҳамкорликда) китобларини, таниқли Америка адиби ва шоири Эдгар Аллан Понинг „Темирбек“ достонини ўзбекчалаштирди.
Бундан ташқари, жуда кўп телесериалларни („Сарой жавоҳири“, 54 серия (Жанубий Корея), „Яхши-ёмон йигитлар“, „Федерал полиция“, 20 серия (Австралия), ҳужжатли филмларни („Буюк ипак йўли“, 30 серия, Япониянинг Эн-Эйч-Кей телекорпорацияси), бадиий филмларни („Чўқиртирган ота“, 3 серия (АҚШ), „Парадизо кинотеатри“ (Италия) инглиз тилидан ўзбекчага ўгирди. Кўплаб ўзбек бадиий филмларини инглиз тилига таржима қилган. Дунёнинг етакчи АКТ (ахборот-коммуникация технологиялари) компаниялари (Миcрософт, Самсунг, Ҳуаwеи, Нокиа) таъминот дастурларини ўзбекчалаштиришда қатнашган.
Ютуқлари
2007-йили Интернет-журналистика соҳасида 1-даражали „Олтин қалам“ мукофотига сазовор бўлди.
2015-йил 1-4 октябр кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтган ХИ Туркий халқлар шеърият фестивалининг Рами Гарипов номидаги бош мукофотига сазовор бўлди.
Асарлари
Манбалар
- ↑ „Фахриёр (1963)“. Зиё.уз (2013-йил 26-сентябр). Қаралди: 2022-йил 13-сентябр.
- ↑ „30 йил олдинги хатоларни такрорламайлик — шоир Фахриёр давлат тили ҳақида“. Кун.уз (2021-йил 21-феврал). Қаралди: 2022-йил 13-сентябр.
- ↑ „Аёлғу“.
- ↑ „Геометрик баҳор“.