ФАЙ („қайтариш“) — мусулмонлар ғайридинлардан тинч йўл билан оладиган барча нарсалар: солиқларнинг барча тури ва байтулмол. Қур’онда айтилишича, „ма афаъа Аллоҳу ала расулиҳи минҳум“ (Аллоҳ улардан Ўзининг расулига қайтарган нарса", 59:6), яъни, жангсиз қўлга туширилган ўлжа („унинг учун жангга на отларни, на туяларни солганлар“) Муҳаммад (сав)га инъом этилади (номуносиб эгаларидан қайтарилган) ва у зот ундан ўз хоҳишларича эгалик қилишлари мумкин.

Адабиётлар

ИСЛОМ ЭНСИКЛОПЕДИЙАСИ „Ўзбекистон миллий энциклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004