Файюм

Файюм, Ал-Файюм — Мисрдаги воҳа, Ливия чўлининг шарқий қисмидаги тектоник ботиқда (денгиз сатҳидан 43 м пастда). Марказий қисмида Файюм шаҳри жойлашган. Транспорт йўли ва автомобил йўллари орқали Қоҳира шаҳри билан боғланган. Хурмозорлар бор. Деҳқончиликда пахта, шоли, донли экинлар экилади. Тўқимачилик, тамаки, озиқ-овқат, кунтери корхоналари бор. Файюмда палеолит ва неолит даврига оид манзилгохлар, 1887-йилда Файюм портретлари топилган.