Файзулла Мақсуджонович Муллажонов (Файзулла Максуджонович Муллажонов; 02.01.1950 — 23.05.2017) — о'збек иқтисодчиси ва давлат арбоби. 1991—2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарув раиси бўлган[1].

Муллажонов Файзулла Мақсуджонович
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси
Мансаб даври
1991-йил 23-ноябр – 2017-йил 23-майгача
Ҳукумат бошлиғи Шукрулло Мирсаидов
Абдулҳошим Муталов
Ўткир Султонов
Шавкат Мирзиёев
Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим та'сис этилган
Вориси Мамаризо Нурмуродов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 2-январ 1950-йил
Сирдарё, ЎзССР
Вафоти 23-май 2017-йил(2017-05-23)
(67 ёшда)
Тошкент, Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Мукофотлари

Mehnat shuhrati ordeni

Биографияси

1950-йили Сирдарё вилоятида туғилган.

1971-йили Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети)ни иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини давлат банки Сирдарё вилояти бўлимида кредит назоратчиси вазифасидан бошлади. Кейинчалик ушбу вилоятда банк соҳасида турли масъул лавозимларда хизмат қилган.

1991—2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси лавозимида ишлаган.

Оиласи

Ўғли — Абдумажид, Тошкент шаҳри Олмазор тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи, кейинчалик шу туман ҳокими бўлган. 2021-йил 19-июлда вафот этган[2].

Ўғли — Абдуқаҳҳор Муллажонов, Навоий вилояти прокурори[3].

Вафоти

Муллажонов 2017-йил 23-май кунининг иккинчи ярмида 67 ёшида хасталиги туфайли вафот этди[4]. У Тошкент шаҳрида жойлашган Ялонғоч-2 қабристонига дафн қилинган.

Манбалар

  1. ↑ Марказий банк ахбороти
  2. ↑ архив нусхаси, 2017-09-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-09-06
  3. ↑ куну.уз. „Абдуқаҳҳор Муллажонов Навоий вилояти прокурори этиб тайинланди“ (уз-Латн-УЗ). Кун.уз. Қаралди: 2025-йил 21-август.
  4. ↑ „Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов вафот этди“ (уз). кун.уз (2017-йил 23-май). Қаралди: 15.2.23.