Файзулла Бейсенули Ордабаэв (1966-йил 10-ноябр[1]) — қозоғистонлик футболчи, футбол мураббийи[2], ҳужумчи ва ярим ҳимоя позицияларида ўйнаган.

Файзулла Ордабоев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Файзулла Бейсенули Ордабоев
Таваллуд санаси 1966-йил 10-ноябр (1966-11-10) (59 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент Ўзбекистон ССР
Бўйи 170 см
Амплуаси Ҳужумчи
Вазни 75 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1983- Соҳибкор 34 (2)
1988 Андижон 34 (3)
1989 Тракор 34 (7)
1990 Пахтакор 3 (0)
1990—1991 Свердловец 72 (20)
1992—1996 Жигер 128 (29)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Файзулла ўзбек футболи тарнияланувчиси ҳисобланади. Фаолиятини 1983-йил Тошкентнинг „Соҳибкор“ жамоаси таркибида бошлаган. 1988-йил Андижоннинг „Пахтакор“ (ҳозирда Андижон деб номланади) жамоаси сафида ўтди. 1989-йил Тошкент Трактор заводининг „Трактор“ жамоаси билан шартнома имзолади. 1990-йилги мавсумда СССР Биринчи лигасида тўп сурувчи „Пахтакор“ жамоаси таркибига ўтди. Файзулла Пахтакор жамоаси сафида СССР мусобоқаларида 3 та ўйинда иштирок этди. 1990—1991-йилги мавсумларда Свердловец жамоаси такибида СССР иккинчи лигасида тўп сурди в. 1992-йил СССР парчаланганидан сўнг Файзулла Қозоғистон жамоасига кўчиб ўтди. 1992-йил Қозоғистон чемпионатида Чимкентнинг „Жигер“ клуби сафида бошлади ва Қозоғистон фуқаролигини олди. Жигер жамоаси сафида 4 мавсум давомида тўп суриб, 128 ўйинда 29 та гол муаллифига айланди. Қозоғистон жамоаларида 10 йилдан зиёд вақт давомида тўп суриб[3], 2004-йил „Ясси“ жамоаси такибида, 38 ёшида фаолиятаини якунлади. 2001-йилги мавсумда „Иртиш“ жамоаси таркибида Қозоғистон кубоги финалида иштирок этган.

Миллий терма жамоа

Қозоғистон терма жамоаси таркибида иккита ўйин ўтказди. 1994-йил 11-апрелда у илк бор Тожикистонга қарши терма жамоадаги дебют учрашувида ўйнади. 1997-йил 6-июнда у охирги марта ЖCҲ-1998 саралашида Ироққа қарши ўйинда майдонга тушди.

Мураббийлик фаолияти

2004-йилда „Ордабаси“ клуби бош мураббийи лавозимида ишлаган. 2013-йилда „Астана-1964“ клуби бош мураббийи бўлди.

2018-йилда у „Жанубий Академия“ жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланган.

Манбалар

  1. ↑ „фоотбаллфаcц.ру“. 2020-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-июн.
  2. ↑ „СОТРУДНИКИ УРДАБАЕВ Файзулла Бейсенович“. 2023-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-июн.
  3. ↑ „ХХИИИ ЧЕМПИОНАТ КАЗАХСТАНА ПО ФУТБОЛУ. ПЕРВАЯ ЛИГА - 2014“. 2023-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-июн.

Ҳаволалар