Fayzulla Usmonov
Усмонов Файзулла Асадуллаевич (1935.30.4, Тошкент) — геолог олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1995). Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1998). Геология ва минералогия фанлари доктори (1979). Ўрта Осиё политехника институтини (1957), Тошкент университетини тугатган (1969). Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Геология ва геофизика институтида илмий ходим ва гуруҳ раҳбари (1957—84), бўлим мудири (19841992), институт директори (1992—2001), шу интда математик геология лаб. мудири (1992-йилдан). Илмий фаолияти геологик тадқиқотларни математикалаштириш ва компютерлаштиришта қаратилган. У. Е.Э.Раҳимова билан ҳамкорликда биринчи марта Ер йўлдошларидан олинган маълумотлар бўйича геологик объектларда минералларни миқдорий аниқлашнинг назарияси ва услубларини яратди. У. статистик назарий тахлил асосларини ва конларни башорат қилиш учун янги математик усуллар тавсия қилди ва улар асосида компютер дастурлар мажмуасини ва "Геоанализ" номли компютер ахборот тизимини яратди. У. Ўзбекистон геологлари миллий қўмитасининг вице-президента, "Геология ва минерал ресурслар" журнали бош муҳаррири.
Манбалар
- Основи математического анализа геологических структур, Т., 1977; Математические методи в регионалной геологии и металлогении, Т., 1984.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |