Faza
Фаза (юн. пҳасис — пайдо бўлиш) — 1) бирор жараён (ижтимоий, геологик ва бошқалар)нинг тараққиёт йўлидаги давр; 2) физиканинг тебранишлар назарияси — муайян вақтнинг ҳар бир моментида тебраниш жараёни ҳолатини ифодалайдиган катталик. Давр улушларида, бурчак ёки ей бирликларида ўлчанади. Гармоник тебраниш ҳаракатининг тенгламаси жc=Асин (wт+ ф) да cот+ф тебранишнинг тўлиқ (ўзгарувчан), фаза — бошланғич вақт нолга тенг бўлгандаги (ўзгармас) фазасидир; 3) термодинамикада — тизимнинг бошқа қисмлари билан аниқ чегара орқали ажралиб турган, бир жинсли ва хоссалари бир-биридан фарқ қиладиган ҳамда механик усул орқали ажратиб олиниши мумкин бўлган ҳар бир қисми. Сув муз сув буғи (газ) бир компонентли тизим бўлиб, у учта Фазадан ташкил топган. Агар берк идишдаги сувга маълум миқдорда симоб, муз ва темир парчалари солинса, вақт ўтиши билан мувозанат хрлати юзага келади ва 2 қаттиқ фаза — муз ва темир ҳамда 2 суюк, фаза — сув ва симоб ва, ниҳоят, битта газдан иборат 5 фазали тизим ҳосил бўлади. Ҳар қандай тизим бир қанча қаттиқ Фазадан, бир қанча суюқ Фазадан ва биттадан ошмайдиган газсимон Фазадан ташкил топган бўлиши мумкин. Модда ҳар бир Фазада термодинамик мувозанат ҳолатида бўлади. Бу ҳолат физик хоссалари бўйича модданинг бошқа мувозанат ҳолат (бошқа фаза) ларидан фарқ кидали. Модда бир Фазадан бошқа Фазага ўтганда унинг хоссалари сифат жиҳатидан ўзгаради (қаранг Фазавий ўтиш). Юқори температура ва босимда модда плазма ҳолатига ўтади. Турли кристалл Фазалари бир-биридан электр ўтказувчанлиги, электр ва магнит моментлари, ўта ўтказувчанлиги, кристалл тузилиши ва бошқа билан фарқ қилади. Турли суюклик Фазалари ҳам бир-биридан консентрацияси, ўта оқувчанлиги, электр хоссалари ва бошқа билан фарқланади; 4) электротехника да — кўп фазали, хусусан, 3 фазали линиядаги ўтказгичлардан бири.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |