Сабиҳа Фазиле Хонимсултон (1941-йил 8-август — 2024-йил 27-сентабр), Фазиле Иброҳим номи билан ҳам танилган, Миср ва Усмонийлар маликаси, Миср шаҳзодаси Меҳмед Али Иброҳим ва малика Заҳро Ҳонзода Султоннинг қизи.

Фазиле Хонимсултон
Файл:Ҳанзаде Султан ве кıзı Пренсес Фазиле.wебп
Фазиле Хонимсултон (чапда) онаси Ҳонзода Султон билан
Туғилиши 8-август 1941-йил
Неуиллй-сур-Сеине, Германия босиб олган Франсия
Вафоти 27-сентябр 2024-йил(2024-09-27)
(83 ёшда)
Истанбул, Туркия
Турмуш ўртоғи
Ҳайри Üргüплü
(турм. 1965; ажр. 1980)
эан-Алпҳонсе Бернард
(турм. 1983; ҳис деатҳ 2015)
Фарзандлари
  • Биринчи никоҳидан
  • Али Суад Üргüплü
  • Меҳмед Салим Üргüплü
Тўлиқ номи
туркча: Сабиҳа Фазиле Ҳанıмсултан
Сулола Усмонийлар
Муҳаммад Али
Отаси Миср шаҳзодаси Меҳмед Али Иброҳим
Онаси Заҳро Ҳонзода Султон
Дини Ислом, суннийлик

Ҳаёти

Мисрлик малика Сабиҳа Фазиле Хонимсултон 1941-йил 8-август куни Франсиянинг Неуиллй-сур-Сеине шаҳрида туғилган. У Миср шаҳзодаси Меҳмед Али Иброҳим ва Усмонийлар маликаси Заҳро Ҳонзода Султоннинг қизи бўлган. Ҳонзода Султон эса Шаҳзода Умар Фарук (халифа Абдулмажид ИИ нинг ўғли) ва Рукия Сабиҳа Султоннинг (султон Меҳмед ВИ нинг қизи) қизи эди. Фазиленинг Султонзода Аҳмад Рифат Бей исмли укаси бўлган[1].

Фазиле Аскотдаги Ҳитфилд мактабида таълим олган[2][3].

1957-йил сентябр ойида у қариндоши Шаҳзода Маҳмуд Намик воситачилигида ўзи унаштирилган қирол Файсал ИИ билан учрашиш мақсадида Ироққа борди[4]. Уларнинг унаштируви ота-онаси учун кутилмаган ҳодиса бўлди, чунки Фазиле нафақат сургундаги икки сулола авлоди эди, балки атиги 16 ёшли қиз бўлиб, ҳануз мактабда ўқирди. Шундай бўлса-да ота-онаси барибир уларнинг никоҳига рози бўлди. Бироқ 1958-йил 14-июлда, тўй санасидан икки ҳафта олдин, қирол Файсал давлат тўнтариши оқибатида ўлдирилди[5][2].

1965-йил 10-апрелда Фазиле Суат Ҳайри Üргüплüнинг ўғли Ҳайри Üргüплüга турмушга чиқди. Ҳайри Üргüплü 1936-йил 31-майда туғилган эди. Уларнинг никоҳ маросими Парижда бўлиб ўтди[2]. Эр-хотиннинг Али Суад Üргüплü (1967-йил 28-сентябрда туғилган) ва Меҳмед Селим Üргüплü (1968-йил 31-октябрда туғилган) исмли икки ўғли бўлган. Бироқ жуфтлик 1980-йил 24-сентябрда ажрашган[1].

Фазиле иккинчи марта 1983-йил 18-июнда Жеан-Алпҳонсе Бернардга турмушга чиқди ва у билан бирга Франсияда яшади. Бироқ 2015-йилда бева қолди[1].

Фазиле Хонимсултон 2024-йил 27-сентябрда 83 ёшида Истанбулда вафот этган ва онаси билан бирга Аşиян Асри қабристонига дафн этилган[6].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Жамил АДРА. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 36-бет. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Бардакçı, Мурат. Неслишаҳ : тҳе ласт Оттоман принcесс, Мейзи Баран, Cаиро, 2017 — 238, 301–302-бет. ИСБН 978-1-61797-844-9. ОCЛC 1264710330. 
  3. ↑ „Османлıнıн маҳзун пренсеси: Фазиле İбраҳим Бернард - Фикрият Газетеси“ (2017-йил 10-декабр). 2017-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-март.
  4. ↑ Обитуариэс, Телеграпҳ. „Принcесс Фазиле, ‘модерн Cиндерелла’ лефт берефт бй тҳе ассассинатион оф ҳер фианcé, тҳе Кинг оф Ирақ“ (эн-ГБ). Тҳе Телеграпҳ (2024-йил 10-октябр). Қаралди: 2025-йил 21-август.
  5. ↑ „МААДИ'с ОТТОМАНС“. www.эгй.cом. Қаралди: 2023-йил 22-март.
  6. ↑ „Султан Ваҳидеддин'ин союндан гелиёрду: Пренсес Сабиҳа Фазиле İбраҳим вефат этти“. Миллиет (2024-йил 28-сентябр). Қаралди: 2024-йил 3-октябр.