Fazo (matematika)
Фазо (математикада) — мантиқий фикрланувчи шакллар ёки бирор конструксиялар амалга ошириладиган муҳит. Масалан, элементар геометрияда текислик ёки фазо турли шакллар ясаладиган муҳит бўлади. Фазодаги ўзаро боғловчи муносабатлар ички тузилиши (структураси) жиҳатидан одатдаги фазовий муносабатларга ўхшаш. Тарихий нуқтаи назардан математик фазо реал фазонинг тақрибий абстракт қиёфасини ифодаловчи 3 ўлчовли Евклид фазосиамр. Математика, механика, физиканинг ривожланиб бориши билан Евклид фазоси, Евклид геометриясининг тушунчаларини секинаста умумлаштириш ва ўзгартириш натижасида "фазо" нинг ҳозирги умумий тушунчаси вужудга келди. ХИХ асрнинг 1-ярмида яратилган Лобачевский фазоси, л ўлчовли Евклид фазоси тушунчалари Евклиднинг 3 ўлчовли фазосидан анча фарқ қилади.
Математик фазо тўғрисидаги умумий тушунчани 1854-йилда Б. Риман олға сурган. Бу тушунча кейинчалик кенгайтирилиб, унга аникликлар киритилди. Натижада вектор фазо, Гилберт фазоси, Риман фазоси, функсионал фазо, топологик фазо вужудга келди. Математикада фазо сифатида объектларнинг узлуксиз (туташ) тўплами қаралади. Бу объектлар сифатида геометрик фигуралар, функсиялар, физик тизимларнинг турли ҳолатларини олиш мумкин. Улар шу фазонинг "нуқталари" деб ҳисобланади.
Нуқталарнинг тўплами эса Фазодаги фигура деб каралади. Математик фазоларнинг қайси бири реал фазони яхшироқ акс эттириши тажрибадан аниқланади. Масалан, ҳозир реал фазо хоссалари Риман геометриясчда Евклид геометриясига нисбатан аникроқ акс этиши тўла тўкис исбот этилган (яна қаранг Геометрия, Математика).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |