Фазуэлос, шунингдек фижуэлас, ҳиуэлас, деблас ва ҳожуэлас номлари билан ҳам танилган, юпқа қовурилган хамирдан тайёрланадиган пишириқлардир. Ўрама пишириқ тури бўлиб, унинг келиб чиқиши Испанияга бориб тақалади, манбаларда илк бор сўнгги ўрта аср испан даврига оид қайдларда учрайди.

Фазуэлос
Тури Пишириқ
Асосий компонентлари ун, тухум

Сефарад анъанаси

Сефарад яҳудий анъанасида бу пишириқлар, ўзининг хос ўрама шакли туфайли Эстернинг мегиласини эслатади ва бу шакл Ҳомоннинг қулоқларини ёдга солади. Шу боис улар айниқса Пурим байрами нишонланишида муҳим маданий аҳамият касб этади[1][2].

Тарихий жиҳатдан фазуэлос адабиётда ҳам тилга олинган. Хусусан, Франcисcо Делиcадонинг Ла Лозана Андалуза асарида Алдонса исмли яҳудий аёл таъқиблардан, хусусан Испан инквизициясидан қочиб, Андалусияда яшаб юрганида бу пишириқни тайёрлаганини эслаб ўтади. Фазуэлос яҳудий бўлмаган жамоалар томонидан ҳам, айниқса христианларнинг Семана Санта (Муқаддас ҳафта) байрами чоғида тайёрланади. Бу байрам вақти Пуримга жуда яқин вақтга тўғри келади. Пишириқнинг маданиятлараро қабул қилингани 1599-йилдаёқ айрим христиан испан ошхона китобларига киритилгани билан ҳам тасдиқланади[2].

Тунис

Оуднин эл кадҳи

Оуднин эл кадҳи солинган ликопча
Миллий ошхона Тунис
Асосий компонентлари ун, ёғ, шакар, асал

Оуднин эл кадҳи (Тунис арабчаси: وذنين القاضي‎ Қозининг қулоқлари[3]) ёки wдинет эл cади (وذينات القاضي қозининг кичик қулоқлари) – Тунисда кенг тарқалган пишириқ тури.

Тайёрланиши

Таблет Магазине журнали учун ёзар экан, сефарад ошхонаси бўйича таниқли тарихчи ва етакчи мутахассис Ҳéлèне Жаwҳара Пиñэр ушбу таомнинг рецептини келтиради. Ун, тухум, шакар ва ёғдан иборат хамир юпқа қилиб ёйилиб, бўлакларга кесилади ва қисқа муддатга қовурилади. Сўнгра сув, апелсин гули ва шакардан сироп тайёрланиб, қўшимча лаззат бериш учун қуйилади. Фазуэлос устига кунжут ёки қанд упа сепиб безатилади[2]. Турк яҳудийлари хамирга бренди қўшадилар, марокаш яҳудийлари эса уларни долчин ва сироп билан истеъмол қиладилар. Улар андалусча пестиñоларга ўхшайди, бироқ пестиñо асал билан ейилади[манба керак].

Тунисда эса ун, тухум, ёғ, апелсин гули суви, шакар ва туз аралаштирилиб, хамир қорилади ва ёйилиб, узунчоқ тасмаларга кесилади. Бу тасмалар қизиган ёғда қовурилиб, санчқига ўраб олинади. Ёғи сиздирилгач, устига асал ёки сироп қуйилади ёки қанд упа сепилади. Баъзан безак учун кунжут доналари ҳам ишлатилади[3].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Cлаудиа Роден, (2006), Тҳе Боок оф Жеwиш Фоод: Ан Одйссей фром Самарканд анд Вилна то тҳе Пресент Дай, Пенгуин Боокс, п. 592
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Пиñэр, Ҳелена Жаwҳара „Тҳис Пурим, Cелебрате wитҳ Ҳожуэлас, а Делиcиоус Сепҳардиc Треат“. Таблет Магазине (2020-йил 6-март).
  3. ↑ 3,0 3,1 „Оуднин эл кадҳи“ (фр). Кҳаоула.cом. 2024-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-сентябр.