Федченко музлиги

Федченко музлиги - Ўрта Осиёдаги энг катта тоғводий музлиги ҳисобланади. Помирнинг шим.ғарбида. Узунлиги 77,4 км, майдони 824 км². Музнинг қалинлиги ўрта қисмида 1000 м дан зиёд. Музликнинг юқори қисми 7480 м, қуйи қисми эса 2900 м баландликда. Қор чизиғининг баландлиги 4650 м. Музлик учидан Селдара дарёси бошланади. Музликнинг энг йирик бўлаклари Сомониён, Гармо чўққилари тоғ массивлари ҳамда Шимолий Танимас тизмаси атрофларида вужудга келган. Федченко музлиги Язғулом тизмаси шимолий ён бағридан ва бир неча чўққилар тагидан бошланиб, Фанлар Академияси тизмасининг шарқий ён багри бўйлаб давом этади. Баландкийик дарёсининг водийсига келади ва 30 дан ортиқ музликни қўшиб олади.

1928—58 йилларда музлик тили 30–35 м пасайиб фирнли қисми 12 м қалинлашган. Федченко музлигининг қуйи кисмини 1878-йилда В. Ф. Ошанин ўрганган, ўрта ва юқори қисмларини дастлаб 1928-йил Помир экспедицияси тадқиқ қилган. Музлик А. П. Федченко номи билан аталади.