Федченко окситрописи (лотинча: Охйтропис федцченкои) – икки уруғпаллалилар синфи бурчоқдошлар оиласи окситропис туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Чатқол ва Қурама тоғ тизмларининг ғарбий қисмларидаги ёнбағирларда тарқалган[1].

Федченко окситрописи
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Юксак ўсимликлар
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Окситропис
Оила: Бурчоқдошлар
Бинар номи
Охйтропис федцченкои

Тавсифи

Баландлиги 5-30 см гача етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Ўқ илдиз системасига эга. Илдизи қисқа ёғон. Поясиз, зич тўплам ҳосил қилиб ўсади. Барглари пояда навбатма-навбат жойлашган, бандли, мураккаб, баргчалари 3-8 жуфт, узунлиги 2-3 см, чўзиқроқ думалоқ шаклда. Гуллари икки жинсли. Гулпояси баргидан узун. Гултожибарглари пушти ёки оч қизил тусда, қисман қўшилган. Гулкосачабарглари яшил ярмигача қўшилган. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Июн ойида гуллаб меваси июлда пишиб етилади. Меваси қуруқ дуккак мева, ташқи қобиғи пардасимон тузилган. Дуккаги тўқ жигарранг ёки яшил тусда, юмалоқ пуфаксимон, узунлиги 15 мм. Уруғи ва вегетатив йўл билан кўпаяди. Бошқа ўсимликлар билан рақобатда чидамсиз.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Табиатда жуда кам тарқалган. Тошкент вилояти Чатқол ва Қурама тоғ тизмларининг ғарбий қисмларида учрайди. Тоғларнинг юқори қисмида, йирик шағалли ёнбағирларида ва майда тошли тупроқларда, мустаҳкамланган сурилмаларда ўсади. Чорва моллари кўп боқиладиган ерда ўсади, ёввойи ҳайвонлар ҳам истеъмол қилади, бундан ташқари рақобатга чидамсиз. Угом Чатқол давлат табиат миллий боғи ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Охйтропис федцченкои“.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.