Federica Falzon
Федериcа Фалзон (2003-йил 17-февралда туғилган) — малталик меззо-сопрано хонанда. У 2014-йилда ўз ватанида бўлиб ўтган Евровидение болалар танлови 2014 да „Диамондс“ қўшиғи билан Малта шарафини ҳимоя қилиб, 4-ўринни эгаллаган[1].
Федериcа Фалзон | |
|---|---|
| Таваллуди |
2003-йил 17-феврал Ħал Сафи, Малта |
| Жанрлар |
Ҳозирги: Поп Аввалги: Опера поп |
| Касби | қўшиқчи |
| Чолғулар | Вокал |
| Фаолият йиллари | 2011-пресент |
Ҳаёти ва ижоди
Федериcа Фалзон 2003-йил 17-февралда қишлоқ ҳудудида жойлашган Сафи (малтача: Ħал Сафи) қишлоғида туғилган. У умрининг аксар қисмида мусиқага қизиқиб келган ва 8 ёшида куйлашни бошлаган. Бобоси уни караоке клубларига олиб борар, у ерда кўпчилик унга вокал дарсларини олишни тавсия қиларди. 2011-йилда Фалзон биринчи марта Феста Ҳилиэтда томошабинлар қаршисида куйлади. У ерда у икки қўшиқ ижро этди — Тҳе Сутҳерланд Бротҳерснинг „Саилинг“ ва Лйнн Андерсоннинг „Росе Гарден“ қўшиқларини.
Федериcа дастлаб кантри-поп хонандаси сифатида фаолият бошлаган, бироқ Малтадаги Ла Воих академиясидан бўлган вокал ўқитувчиси ва мураббийси Гиллиан Аттард орқали классик мусиқа бўйича ўз иштиёқини кашф этди. Фалзон Санремо Д. О.C. танловида ҳам қатнашган ва Италияга келганида италян тилини билмаган бўлишига қарамай, РАИ УНО телеканалининг 2014-йилги Ти ласcио уна cанзоне шоусида ғолиб бўлган[2][3]. 2013-йил ноябр ойида Фалзон „Илwиэн ил-Ҳолқиэн“ („Табиат ранглари“) номли оригинал қўшиғи билан Гҳанжа Гмиэл ис-Себа Ноти танловида ғолиб чиққан.
18-июл куни Фалзон йиллик консерт доирасида малталик тенор ва халқаро миқёсда тан олинган хонанда Жосепҳ Cаллежа томонидан Флорианадаги Гранариэс майдонида ўтказилган консертнинг меҳмон ижрочиларидан бири сифатида қатнашди[4].
Евровидение болалар танлови 2014
2014-йил 15-ноябрда Федериcа ўз ватанида бўлиб ўтган Евровидение болалар танлови 2014 да Малта шарафини ҳимоя қилди. Матн муаллифи Матт Муху Мерcиэcанинг таъкидлашича, қўшиқ Федериcанинг „бўрондан чиқиш йўлини топиши“ ва „биргаликда биз барчамиз осмондаги олмослар каби ялтирашимиз мумкинлиги“ ҳақида сўзлайди[5]. Қўшиқ 116 очко билан 4-ўринни эгаллади.
Дискография
Сингллар
| Йил | Сарлавҳа | Инглизча таржима | Албом |
|---|---|---|---|
| 2013 | „Илwиэн ил-Ҳолқиэн“ | „Натуреъс Cолоурс“ | Албомга кирмаган сингллар |
| 2014 | „Диамондс“ | — |
Манбалар
- ↑ Грангер, Антҳонй „Малта: Федериcа Фалзон То Репресент Малта Ат ЖЕСC“. Эуровоих (2014-йил 20-апрел).
- ↑ „Л-эwwел пост гħал Федериcа Фалзон“. ЁуТубе.
- ↑ Сауcедо, Марио „Федериcа Фалзон интервиэw: "Пеопле ин Италй стоп ме то сай ҳелло!"“. wиwиблоггс (2014-йил 16-октябр).
- ↑ „Линеуп фор Жосепҳ Cаллежа'с 2014 Малта cонcерт анноунcед - Жосепҳ Cаллежа - тҳе Оффиcиал Wеб Сите оф тҳе Малтесе Тенор“. 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-июн.
- ↑ Зарб, Ноэл „Эхcлусиве: Малта ревеалс эхcерпт оф инспиратионал Жуниор Эуровисион лйриcс то wиwиблоггс“. wиwиблоггс (2014-йил 22-август).
| Мукофотлар ва ютуқлар | ||
|---|---|---|
| Ўтмишдоши: Гая Кавчи Тҳе Старт қўшиғи билан |
Евровидение болалар танловида Малта 2014 |
Вориси: Дестини Чукунере Нот Мй Соул қўшиғи билан |