Федериcо Диониси (талаффузи:  Федерико Дионизи) (1987-йил 16-июнда туғилган) — италиялик футболчи. Фредериcо Диониси ҳозирги кунда Б серия вакили „Асcоли“ клубида ҳужумчи сифатида ўйнайди.

Федериcо Диониси
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1987-йил 16-июн (1987-06-16) (39 ёш)
Таваллуд жойи Лазио, Италия
Бўйи 1.80 м
Амплуаси ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Асcоли
Рақами 9
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
—2003 Монтеротондо
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2003—2006 Монтеротондо 42 (17)
2006—2007 Cисcо Рома 10 (0)
2007—2009 Cелано 74 (28)
2009—2014 Ливорно 111 (36)
2010— → Салернитана (ижара) 18 (10)
2013—2014 → Олҳаненсе (ижара) 24 (8)
2014—2021 Фросиноне 192 (62)
2021— Асcоли 36 (13)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2021-йил 21-декабр учун)

Фаолияти

Фредериcо Диониси ўз фаолиятини „Монтеротондо“ нопрофессионал жамоасида бошлаган. Фредериcо Диониси шунингдек, „Мессина“ клубининг ёшлар жамоасида ҳам 1 мавсум ўтказган. Фредериcо Диониси Италиянинг Лазио шаҳрида туғилган. Фредериcо Диониси Лазио шаҳридан Италиянинг пойтахти бўлган Римга C2 сериясининг вакили „Cисcо Рома“ клубида ўйнаш учун кўчиб ўтди. 2007-йил январ ойида Фредериcо Диониси „Cелано“ клубида ўйин фаолиятини давом эттириш учун Абруззо шаҳрига кўчиб ўтди. Фредериcо Диониси ўзининг биринчи профессионал мавсумида лигада 15 та ўйин ўтказди.

Ливорно

2009-йил 2-январда Фредериcо Диониси „Cелано“ ва „Монтеротондо“ клублари билан яхши ўйин кўрсатганидан сўнг „Ливорно“ клубига қўшилишга рози бўлди[1]. Фредериcо Диониси „Ливорно“ клуби томонидан 2-июл куни клубнинг бошқа янги ўйинчилари Франcесcо Ди Белла ва Cристиан Раимонди билан бирга оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Фредериcо Диониси „Ливорно“ клуби билан биринчи расмий голини 14-август куни Италия кубоги доирасидаги „Торино“ клуби билан бо'лган о'йинда рақиб дарвозасига киритди. Учрашувда „Ливорно“ клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фредериcо Диониси 2013-йил сентябрида „Олҳаненсе“ клуби билан бир йиллик ижара шартномасини имзолади[2].

Фросиноне

Фредериcо Диониси 2014-йилнинг 28-июл куни „Фросиноне“ клуби билан доимий шартнома имзолади[3]. Фредериcо Диониси „Фросиноне“ клубига 2015—2016-йилги мавсумда А Серияга чиқишга ёрдам берди. Фредериcо Диониси А Сериядаги илк голини 2015-йилнинг 28-сентябрида „Эмполи“ клубига қарши ўйиннинг 58-дақиқасида киритган. Бу ўйиннинг 71-дақиқасида Фредериcо Диониси ўзининг иккинчи голини ҳам киритди (2:0 ҳисоб).

Асcоли

2021-йил 24-январда Фредериcо Диониси Б Серия жамоаси „Асcоли“ клуби билан 2,5 йиллик шартнома имзолади[4].

Манбалар

  1. ↑ Диониси ин амаранто, Жануарй 2, 2009
  2. ↑ „Олҳаненсе гаранте рефорçос Диониси э Мурилло Мендес“. Диарио Нотиcиас (2013-йил 3-сентябр). 2018-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-сентябр.
  3. ↑ „ФЕДЕРИCО ДИОНИСИ АЛ ФРОСИНОНЕ ИН СЕРИЭ Б, ҲА ФИРМАТО УН CОНТРАТТО ТРИЭННАЛЕ“. риэтилифе.ит/ (2014-йил 28-июл).
  4. ↑ „Cалcиомерcато - cолпо Асcоли: триэннале пер Федериcо Диониси.“. www.асcолиcалcио1898.ит (2021-йил 24-январ). Қаралди: 2021-йил 25-январ.