Federico Fellini
Федериcо Феллини (талаффузи: Федерико Феллини; 1920 — 1993) — Италия кинорежиссёри. Феллини 1920-йил 20-январда Адриатик денгизи бўйидаги Риминида ўртаҳол оилада туғилган. 25-январ куни уни Сан-Николо черковида Федерико Доменико Марcелло Феллини чўқинтиради[1]. 1937-йилдан Флоренсия, кейинроқ Римда журналист сифатида фаолият юритган. Шунингдек, суғурта агенти, витрина безовчи, карикатурачирассом, репортёр ҳам бўлган. 1942-йилдан тижорат учун ишланган комедия ва мелодрамаларга ссенарий ёзган. Р. Росселинининг „Рим—очиқ шаҳар“, „Пайза“ филмлари яратилишида қатнашган. Неореализм анъаналаридан фойдаланган ҳолда ўзининг ёрқин кинематографик услубини яратди („Оқ шайх“, „Онасининг болалари“, „Йўл“, „Ширин ҳаёт“ ва бошқалар). „Саккиз ярим“ номли янги йўналишдаги филмида реал образлар оқимини қаҳрамонларнинг субектив қарашлари билан бирлаштирди. „Рим“, „Амаркор“, „Оркестр репетицияси“, „Интервю“, „Ойнинг овози“ каби филмлари Италиянинг тарихий тақдири, миллий минталитет масалаларига бағишланди. Ф. ижодига бағишланган „Чао, Федерико“ филми ишланган (реж. Г. Бахман, 1969).
| Федериcо Феллини | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
20.01.1920 |
| Вафоти | 31.10.1993 |
| Касби | Кинорежиссор |
| Турмуш ўртоғи | Гиулиэтта Масина |
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- ↑ Аутуори. „Ма ла cаса миа н'дов'è?“ (ит-ИТ). Ил Понте (2017-йил 30-октябр).