Федериcо Гарcíа Лорcа (қисқача: Гарcиа Лорcа) (1898.5.6, Фуэнтевакерос — 1936.19.8, Гранада яқинида) — испан шоири ва драматурги. Унинг ижоди испан халқ оғзаки ижоди анъаналарини янгича талқин этиш асосида шаклланди. „Қўшиқлар“ (1927), „Лўлилар романсероси“ (1928) каби асарларида оғир ва фожиали воқеа-ҳодисаларни бошидан кечирган жабрдийда кишиларга, оддий меҳнаткашларга ҳамдўстлик ва хайрихоҳлик туйғулари кучли ва ёрқин акс этган. „Шоир Ню-Ёркда“ шеърлар тўплами (1935, нашри 1940), „Ажойиб кавушдўз аёл“ песаси (1930), „Қонли тўй“.(1933), „Иерма“ (1934) трагедиялари ва „Бернард Алба уйи“ (1936) қаҳрамонлик драмасида оддий кишиларнинг золимлар зулмига қарши нафрати ифодаланган. Гранада исёнида фашистлар томонидан отиб ўддирилган. Асарлари ўзбек тилига ҳам таржима қилинган („Испан жандармлари ҳақида романс“, „Гитара“, „Театр ҳақида сўз“, „Чорраҳа“, „Чавандоз қўшиғи“ ва бошқалар).

Федериcо Гарcíа Лорcа

Яна қаранг

Манбалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил