Федериcо Маттиэлло (1995-йил 14-июлда туғилган) — италиялик профессионал футболчи. „Аталанта“ клубида ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Федериcо Маттиэлло
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1995-йил 14-июл (1995-07-14) (31 ёш)
Таваллуд жойи Борго а Моззано, Италия
Бўйи 1.84 м
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Аталанта
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2009—2014 Ювентус
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014—2018 Ювентус 2 (0)
2015—2016 → Чиэво (лоан) 4 (0)
2017—2018 → СПАЛ (лоан) 19 (0)
2018- Аталанта 0 (0)
2018 → СПАЛ (лоан) 10 (0)
2018—2019 → Бологна (лоан) 17 (1)
2019—2020 → Cаглиари (лоан) 18 (0)
2020—2021 → Спезиа (лоан) 1 (0)
2022 → Алессандриа (лоан) 12 (0)
Миллий терма жамоа
2010—2011 Италия У-16 6 (1)
2011—2012 Италия У-17 8 (0)
2014—2015 Италия У-20 4 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(6-май 2022-йил учун)

Клуб фаолияти

Ювентус

Лукка шаҳрида туғилган Маттиэлло 13 ёшида „Ювентус“ ёшлар жамоасига қўшилди, у ерда тўрт мавсум давомида ўйнади. Маттиэлло аввал Валдоттавода ҳам ўйнаган эди[1]. У ўсмирлик пайтида истеъдодли теннисчи бўлган, лекин спортнинг футбол турини авзалроқ кўрган[2]. У 2013-йилда „Ювентус Примавера“ жамоаси билан Италия кубоги ва Суперкубогида ғолибликни қўлга киритган[3].

2014-йилнинг 9-ноябрида „Парма“ жамоасини 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратилган учрашувда Маттиэлло асосий жамоадаги дебютини ўтказди. У иккинчи бўлим охирида Клаудио Маркизио ўрнига захирадан майдонга туширилди[4]. У 2015-йилнинг феврал ойида кўпроқ ўйин ўтказиш учун „Кево Верона“га ижарага берилади, бироқ 8-март куни „Рома“га қарши ўйинда Раджа Наингголан оёғини синдириб олгани сабабли унинг ижара муддати қисқартирилди[5][6]. 2015-йилнинг 3-июлида „Ювентус“ ва „Кево“ ўртасида келишувга эришилди. Унга кўра Маттиэллонинг кейинги мавсум учун ижара муддати белгиланди[7]. У 19-октябр куни „Женоа“га ўз уйида 3:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда майдонга тушди[8]. Орадан уч кун ўтиб, у машғулотларда оғир жароҳат олди[9]. 2017-йилнинг июл ойида Маттиэлло 2017-18-йилги мавсум учун СПАЛга ижарага берилди[3].

Аталанта ва ижаралар

2018-йилнинг 31-январида Маттиэлло Аталанта билан шартнома имзолади ва у уни мавсум охиригача СПАЛда ижарада қолдирилишига рози бўлди[10]. 2018-йилнинг 20-июлидан 2019-йилнинг 30-июнига қадар „Аталанта“дан ижара асосида „Болоня“га ўтди[11]. 23-сентабр куни у „Рома“ устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда фаолиятидаги илк голини киритди[12]. 2019-йилнинг 10-июлида Маттиэлло „Каляри“га ижарага асосида ўтди[13]. 2020-йил 15-сентабрда у Спезиа жамоасига қўшилади[14]. 2022-йилнинг 31-январида Маттиэлло Алессандрияга ижарага берилди[15].

Халқаро фаолияти

2010-йилдан бери Маттиэлло Италия терма жамоаси сафида ёшлар жамоаларида 18 та ўйин ўтказди. У 16 ёшгача бўлганлар жамоасида олтита ўйин ва битта гол (2010-йил 16-октабрда Украинага қарши ўйин), 17 ёшгача бўлганлар билан саккизта ва 20 ёшгача бўлганлар билан тўртта ўйинни ўтказган[16].

Фаолият статистикаси

Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича ўйинлар ва голлар
Клуб Мавсум Лига Лига Кубок Европа Бошқа Жами
Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Ювентус 2014-15 А серия 2 0 1 0 - - 3 0
Чиэво (ижара) 2014-15 А серия 3 0 0 0 - - 3 0
2015-16 1 0 0 0 - - 1 0
Жами 4 0 0 0 0 0 0 0 4 0
СПАЛ (ижара) 2017-18 А серия 29 0 2 0 - - 31 0
Болония (ижара) 2018-19 А серия 17 1 2 0 - - 19 1
Каляри (ижара) 2019-20 А серия 18 0 0 0 - - 18 0
Фаолиятидаги жами 70 1 5 0 0 0 0 0 75 1

Ютуқлар

Ювентус[17] Примавера

  • Примавера Италия кубоги : 2012-13[18]
  • Суперcоппа Примавера : 2013[3]

Терма жамоа

  • А Серия : 2014-15, 2016-17
  • Италия кубоги : 2014-15, 2016-17

Индивидуал

  • Ал Касс Интернатионал Cуп У-17 турнирининг энг яхши футболчиси: 2012-йил январ[19][20]

Манбалар

  1. ↑ Андреа Бонатти. „Маттиэлло, да Валдоттаво алло Жувентус Стадиум“ (италянча). Ил Тиррено (14-ноябр 2014-йил). Қаралди: 20-октабр 2018-йил.
  2. ↑ Симоне Манзи. „Федериcо Маттиэлло: дал ТC Багни ди Луccа алла Жувентус ФC ин Сериэ А“ (италянча). www.убитеннис.cом (25-ноябр 2014-йил). Қаралди: 20-октабр 2018-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Федериcо Маттиэлло ин престито алла Спал“ (италянча). www.жувентус.cом (3-июл 2017-йил). Қаралди: 20-октабр 2018-йил.
  4. ↑ „Жуве’с магнифиcент севен“. Фоотбалл Италиа (10-ноябр 2014-йил).
  5. ↑ „Наингголан он Маттиэлло cлаш“. Фоотбалл Италиа (8-март 2015-йил). Қаралди: 20-октабр 2018-йил.
  6. ↑ Ниcолò Счира. „Маттиэлло: "Cон Наингголан тутто чиарито, соно cариcо пер торнаре"“ (италянча). Ла Газзетта делло Спорт (10-март 2015-йил). Қаралди: 20-октабр 2018-йил.
  7. ↑ Гианлуcа Лосcо. „УФФИCИАЛЕ: Чиэво, торна Маттиэлло ин престито cон рисcатто э cонтрорисcатто“ (италянча). www.туттомерcатоwеб.cом (3-июл 2015-йил). Қаралди: 20-октабр 2018-йил.
  8. ↑ Алессандро Де Пиэтро. „Чиэво, риэccо Маттиэлло 7 меси допо: "Ма ора баста парларе делл'инфортунио"“ (италянча). Ла Газзетта делло Спорт (21-октабр 2015-йил). Қаралди: 20-октабр 2018-йил.
  9. ↑ Алессандро Де Пиэтро. „Чиэво, нон c’è паcе пер Маттиэлло. Фраттура cомпоста делла тибиа“ (италянча). Ла Газзетта делло Спорт (22-октабр 2015-йил). Қаралди: 20-октабр 2018-йил.
  10. ↑ „Аcқуистато а титоло дефинитиво Маттиэлло, рестерà ин престито алла Спал фино а фине стагионе“ (италянча). www.аталанта.ит (31-январ 2018-йил). 21-октабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-октабр 2018-йил.
  11. ↑ „Маттиэлло он лоан то Бологна“ (италянча). ТуттоМерcатоWеб.cом. Қаралди: 20-июл 2018-йил.
  12. ↑ „Далла Рома алла Рома: Маттиэлло фестеггиа ил примо гоал ин А“ (италянча). Гоал.cом (23-сентабр 2018-йил). Қаралди: 20-октабр 2018-йил.
  13. ↑ „Оффиcиал:Маттиэлло жоинс Cаглиари“. Фоотбалл Италиа (10-июл 2019-йил).
  14. ↑ „Аталанта, уффиcиали Маттиэлло э Пиccоли алло Спезиа“ (италянча). Cорриэре делло Спорт (15-сентабр 2020-йил).
  15. ↑ Алессандриа (31-январ 2022-йил). „ГРИГИ: АРРИВА ФЕДЕРИCО МАТТИЭЛЛО.“ (италянча). Пресс-релиз. Қаралди: 31-январ 2022-йил.
  16. ↑ „Cонвоcазиони э пресензе ин cампо - Маттиэлло Федериcо“ (италянча). ФИГC.ит. 14-апрел 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-апрел 2018-йил.
  17. ↑ „Ф. Маттиэлло“. Соccерwай. Қаралди: 18-май 2017-йил.
  18. ↑ „Cоппа Италиа Примавера 2012/13“. Соccерwай. Қаралди: 18-июл 2013-йил.
  19. ↑ „ПСГ ҳаве тҳе wилл; Жувентус шоw импровемент“. Ал Касс. 17-июл 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-июл 2013-йил.
  20. ↑ „Ал Касс Аwардс 2012 Ресулц“. Ал Касс. 4-август 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-июл 2013-йил.