Федериcо Пелусо (талаффузи: Федерико Пелузо; 1984-йил 20-январда туғилган) — италиялик профессионал футбол мураббийи ва ҳозирда Сериэ А вакили Монза клубининг техник ёрдамчиси сифатида фаолият юритаётган собиқ футболчи. У Сериэ Анинг турли клублари ва Италия терма жамоасида чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган.

Федериcо Пелусо
Пелусо 2012-йилда Аталанта сафидаги ўйинда
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1984-йил 20-январ (1984-01-20) (42 ёш)
Таваллуд жойи [[[Рим]], Италия
Бўйи 1.88 м
Амплуаси Чап қанот ҳимоячиси
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Монза (техник ёрдамчи)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Петриана
0000—2001 Лазио
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2001—2004 Про Верcелли 43 (1)
2004—2006 Тернана 66 (1)
2006—2009 АлбиноЛеффе 57 (4)
2009—2013 Аталанта 111 (4)
2013—2014 Жувентус 21 (1)
2014—2022 Сассуоло 175 (4)
Миллий терма жамоа
2005 Италия У21 Б[1] 3 (0)
2012 Италия 3 (1)
Бошқарган клублари
2022— Монза (техник ёрдамчи)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клубдаги фаолияти

Пелусо ёшлик фаолиятини Римдаги Петриана шаҳрида бошлаган. Кейинчалик у Лазиога ўтди, бироқ кўп ўтмай жамоадан кетишига тўғри келди.

2001-йилда Пелусо Про Верcелли жамоасига қўшилди ва у ерда учта тўлиқ мавсумда ўйнади. 2004-йил ёзида у Тернанага ўтди ва клубда икки йил ўтказгандан сўнг, уни АлбиноЛеффе сотиб олди ва Пелусо Бергамо жамоаси билан бирга юқори лигага кўтарилишга эришди. Бироқ, иккинчи мавсумида Пелусо клуб эгалари билан келишмовчиликка учради ва жамоадан четлатилди. 2009-йил январ ойида у Карамоко Cиссé ўрнига Аталантага ўтди[2].

2009-йилнинг 8-мартида Пелусо Миланга қарши ўйнаб, Сериэ Адаги дебютини ўтказди[3]. У биринчи голини 25-октябр куни Парма дарвозасига киритди[4].

2013-йилнинг 3-январида Пелусо олти ойлик ижара асосида Жувентусга ўтди ва бу муддат тугаганидан сўнг жамоага доимий трансфер асосида қўшилиши кўзда тутилган эди. У 2012—2013-йилги мавсумнинг иккинчи ярмини Бианcонерида ижарада ўтказди. Ўйинлари сабаб Жувентус футболчига клубда доимий асосда ўйнашни ва 2017-йил июнигача бўлган шартномани таклиф қилди. Шу пайтда Жувентус лига чемпионлигини қўлга киритган эди. 2013-йилнинг июн ойида Жувентус Федериcо Пелусони Аталантадан 4,8 миллион евро эвазига сотиб олганини эълон қилди. 2013—2014-йилги мавсум тугаганидан сўнг, Сериэ А вакили Сассуоло Луcа Марронени Жувентусга қайтарган ҳолда икки клуб ўртасидаги келишувнинг бир қисми сифатида Пелусони тўғридан-тўғри сотиб олганини эълон қилди[5].

Халқаро фаолияти

2012-йилнинг 10-августида Аталантадаги ажойиб ўйинларидан сўнг Пелусо (жамоадошлари Андреа Cонсигли, Маноло Габбиадини ва Эзеқуиэл Счелотто билан бирга) бош мураббий Cесаре Пранделли томонидан Италия терма жамоасига чақирилди[6]. Беш кундан сўнг, у Англияга қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилди[7]. 11-сентябр куни Пелусо Жаҳон чемпионати саралашида Малтага қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда халқаро майдондаги илк голини киритди[8].

Менежерлик фаолияти

2022-йил 17-октябрда Пелусо Сериэ Анинг янги вакили Монзада техник ёрдамчи этиб тайинланди[9].

Фаолият статистикаси

Клуб

2021-йил 23-май ҳолатига кўра[10]:
Клуб Мавсум Лига Кубок Европа Жами
Дивизион Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Про Верcелли 2001—2002 Сериэ C2 1 0 0 0 — 1 0
2002—2003 Сериэ C2 17 1 0 0 — 17 1
2003—2004 Сериэ C2 27 0 0 0 — 27 0
Жами 45 1 0 0 0 0 45 1
Тернана 2004—2005 Сериэ Б 35 0 4 0 — 39 0
2005—2006 Сериэ Б 31 1 2 0 — 31 1
Жами 66 1 6 0 0 0 72 1
АлбиноЛеффе 2006—2007 Сериэ Б 21 1 0 0 — 21 1
2007—2008 Сериэ Б 40 4 1 0 — 41 4
2008—2009 Сериэ Б 0 0 0 0 — 0 0
Жами 61 5 1 0 0 0 62 5
Аталанта 2008—2009 Сериэ А 8 0 0 0 — 8 0
2009—2010 Сериэ А 24 1 1 0 — 25 1
2010—2011 Сериэ Б 33 1 2 0 — 35 1
2011—2012 Сериэ А 33 1 1 0 — 34 1
2012—2013 Сериэ А 13 1 0 0 — 13 1
Жами 111 4 4 0 0 0 115 4
Жувентус 2012—2013 Сериэ А 12 0 2 1 3 0 17 1
2013—2014 Сериэ А 9 1 2 0 3 0 14 1
Жами 21 1 4 1 6 0 31 2
Сассуоло 2014—2015 Сериэ А 28 0 1 0 0 0 29 0
2015—2016 Сериэ А 34 1 2 0 — 36 1
2016—2017 Сериэ А 34 1 0 0 7 0 41 1
2017—2018 Сериэ А 31 1 2 0 — 33 1
2018—2019 Сериэ А 16 1 2 0 — 18 1
2019—2020 Сериэ А 23 0 1 0 — 24 0
2020—2021 Сериэ А 7 0 1 0 — 8 0
Жами 173 4 9 0 7 0 189 4
Фаолияти жами 477 16 24 1 13 0 514 17

Халқаро

2012-йил 11-сентябр ҳолатига кўра[10][11]:
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Италия 2012-йил 3 1
Жами 3 1
2012-йил 11-сентябрда бўлиб ўтган ўйин ҳолатига кўра. Баллар ва натижалар биринчи навбатда Италиянинг голлари рўйхатини кўрсатади.
# Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2012-йил 11-сентябр Стадио Алберто Браглиа, Модена, Италия  Малта 2-0 2-0 2014-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши

Ютуқлари

Аталанта

  • Сериэ Б: 2010—2011

Жувентус

  • Сериэ А: 2012—2013, 2013—2014
  • Италия Суперкубоги: 2013

Манбалар

  1. ↑ Ди Рагогна, Данте. „Л' Италиа си диверте Брилла Вантаггиато“ (ит). Ла Газзетта делло Спорт (2005-йил 18-март). Қаралди: 2010-йил 1-сентябр.
  2. ↑ „Уффиcиале: Пелусо алл'Аталанта, Cиссе алл'Албинолеффе“ (ит). Тутто Мерcато Wеб. Қаралди: 2009-йил 12-январ.
  3. ↑ „Милан – Аталанта – Матч Репорт“ (ит). Лега Сериэ А. Қаралди: 2012-йил 30-сентябр.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Аталанта – Парма – Матч Репорт“ (ит). Лега Сериэ А. Қаралди: 2012-йил 30-сентябр.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Уффиcиале: аррива Пелусо далла Жуве, Марроне торна аи бианcонери“ (ит). У.С. Сассуоло. 2015-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-июл.
  6. ↑ „Соно 8 Ле Новитà ди Пранделли Пер Л'Амичеволе Cон Л'Ингҳилтерра“ (ит). ФИГC. 2012-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-сентябр.
  7. ↑ „А Берна Ривинcита делл'Ингҳилтерра, Ма Л'Италиа Деи Гиовани Cонвинcе“ (ит). ФИГC. 2012-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-сентябр.
  8. ↑ „Гли Аззурри Баттоно 2–0 МАЛТА, Деcидоно И Гол ди Дестро э Пелусо“ (ит). ФИГC. 2013-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-сентябр.
  9. ↑ „Федериcо Пелусо нелло стафф ди Мистер Палладино“ (ит). А.C. Монза (2022-йил 17-октябр). Қаралди: 2022-йил 17-октябр.
  10. ↑ 10,0 10,1 Федериcо Пелусо Соccерwай сайтида. Қаралган сана: 17 Деcембер 2017.
  11. ↑ „Пелусо, Федериcо“ (ит). ФИГC. 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-декабр.

Ҳаволалар