Federiko Rampini
| Федерико Рампини | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1956-йил 25-март |
| Фуқаролиги | Италия, Америка Қўшма Штатлари |
| Таълими | Боccони университети, Сапиэнза университети, Écоле Пратиқуэ дес Ҳаутес Éтудес |
| Касби | Журналист, ёзувчи, ўқитувчи |
| Фаолият йиллари | 1977-йилдан ҳозирги кунгача |
| Турмуш ўртоғи | Стефаниа |
| Болалари | Жакопо Рампини, Констанса Рампини |
| Мукофотлари | Эрнест Ҳемингвейн мукофоти (2019) |
Федерико Рампини (1956-йил 25-мартда туғилган) – таниқли италян журналисти, ёзувчи ва ўқитувчи. У ўзининг кенг кўламли журналистик фаолияти билан нафақат Италияда, балки халқаро миқёсда ҳам танилган. Рампини Италия ва Америка фуқаролигига эга бўлиб, узоқ йиллар давомида турли мамлакатларда яшаб, халқаро сиёсат, иқтисодиёт ва маданият масалаларини ёритиб келган. Унинг иши асосан „Ла Репубблиcа“ газетасида нашр этилган бўлиб, у ерда бош хорижий мухбир сифатида хизмат қилади. 2019-йилда у Эрнест Ҳемингвейн мукофоти билан тақдирланган[1].
Ҳаёти, таълими
Федерико Рампини 1956-йил 25-мартда Генуя шаҳрида туғилган. Унинг отаси Европа Комиссиясида ишлаганлиги сабабли, Рампини болалигини Брюсселда ўтказган. У Брюсселдаги мактабни тамомлайди. Кейинчалик у Миландаги Боccони университетида сиёсий иқтисодиёт бўйича таълим олади. Кейинчалик у ўқишни Римдаги Сапиэнза университетида давом эттиради[2].
Рампини ўзининг сиёсий фаолиятини ҳам ривожлантирган бўлиб, 1974-1984-йиллар давомида Италия Коммунистик партияси аъзоси бўлган. Унинг бу даврдаги фаолияти кейинчалик журналистик ишига ҳам катта таъсир кўрсатган. Рампини оиласи билан АҚШда яшайди, 2014-йилда эса АҚШ фуқаролигини қўлга киритади. Унинг турмуш ўртоғи Стефаниа билан икки фарзанди бор: Жакопо Рампини – таниқли актёр ва Констанса Рампини – университет профессори.
Фаолияти
Рампини журналистик фаолиятини 1977-йилда Италия коммунистик ёшлар федерациясининг ҳафталик журнали „Cиттà Футура“да бошлаган. 1979-йилдан 1982-йилгача у „Ринасcита“ газетасининг иқтисодий уюшма муҳаррири сифатида ишлаган. Бу даврда у ўзининг сиёсий ва иқтисодий тушунчаларини кенгайтириб, кейинчалик халқаро масалалар бўйича долзарб мақолалар ёзишни бошлайди[3].
1982-йилда у „Мондо Эcономиcо“ газетаси ва „Л’Эспрессо“ нашрига ишга ўтади. Рампини „Ил Соле 24 Оре“ газетасида беш йил давомида Франсиядан мухбир сифатида фаолият олиб боради, сўнгра бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлайди. 1995-йилда у „Ла Репубблиcа“ газетасида ишлайди ва аввал Миландаги таҳририят бошлиғи, кейин Брюсселда бош мухбир сифатида иш бошлайди. 2000-йилдан бошлаб у Сан-Франсиско, Пекин ва Ню-Ёркда хорижий мухбир сифатида хизмат қилади[4]. Рампини мунтазам равишда Г-8, Г-20 каби халқаро саммитларда журналистлик қилиб келади . У АҚШ Президентлигидан матбуотга аккредитация олган ва Оқ уйдан ҳам янгиликлар тайёрлаган[5]..
Мукофотлари
- Премио Аcқуи Сториа , 2005 йил[6]
- Премио Луиги Барзини , 2005 йил
- 2006 йилги Саинт Винcент мукофоти
- Премио Ҳемингwай (2019) [1]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Федериcо Рампини Премио Ҳемингwай 2019 пер ла сезионе "Тестимоне дел ностро темпо" | 35^ Эдизионе дел Премио Ҳемингwай 19 / 23 ГИУГНО 2019 – ЛИГНАНО“. www.премиоҳемингwай.ит. Қаралди: 2020-йил 3-январ.
- ↑ „Федериcо Рампини“. Қаралди: 2019-йил 24-август.
- ↑ Луcа Маззоне (Wайбаcк Мачине сайтида 20 Аугуст 2016 санасида архивланган), 3 оттобре 2014
- ↑ Либеро (Wайбаcк Мачине сайтида 8 Фебруарй 2016 санасида архивланган), 12 феббраио 2015
- ↑ „Федериcо Рампини“. Қаралди: 2019-йил 24-август.
- ↑ „Федериcо Рампини Премио Ҳемингwай 2019 пер ла сезионе "Тестимоне дел ностро темпо" | 35^ Эдизионе дел Премио Ҳемингwай 19 / 23 ГИУГНО 2019 – ЛИГНАНО“. www.премиоҳемингwай.ит. Қаралди: 2020-йил 3-январ.