Fedor Detengof
Федор Федорович Детенгоф (1898-йил 14-сентабр, Москва — 1973-йил 31-октабр, Тошкент ) — психиатр, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. Ўзбекистонда психиатрия фанининг асосчиларидан бири. 1940-йилдан Тошкент тиббиёт академиясининг психиатрия кафедраси мудири. 1962-йилдан 1972-йилгача Тошкент шаҳар бош психиатри[1].
| Федор Детенгоф | |
|---|---|
| Таваллуди |
Россия империяси, Москва |
| Вафоти |
1973-йил 31-октабр Тошкент |
| Касби | Шифокор |
| Соҳаси | Психатрия |
| Иш жойлари | Тошкент тиббиёт академияси |
| Мукофотлари |
|
У 1969-йилда Тошкент суд-психиатрия эксперт комиссиясининг бошқа аъзолари билан биргаликда Москвада ўтказилган стационар суд-психиатрия экспертизасининг хулосасини рад этишда жасорат кўрсатгани билан машҳур. У комиссия билан биргаликда машҳур совет диссиденти Пётр Григоренконинг руҳий саломатлиги жойида эканлигини тасдиқлади. Индепендент Псйчиатриc Жоурнал муҳаррирлари Детенгофни "сиёсий мақсадларда психиатриядан кенг миқёсда фойдаланиш йилларида маҳаллий психиатрия шарафини сақлаб қолган" инсон дея та'рифлашган.
Биография
Асли голландиялик бўлган машҳур аттор оиласида туғилган. 1920-йилда Москва давлат университетининг тиббиёт факултетини тамомлаган, сўнгра психиатрия клиникасида клиник ординатурада ўқиган. Корсаков ва Г.И. Россолимо раҳбарлигида асаб клиникасида стажировкани тамомлаган, шу вақтда туман наркологи бўлиб ишлаган[2].
1925-йилдан 1927-йилгача Детенгоф руҳий касал беморлар учун санаторийда резидент, кейинроқ Москвадаги болалар психоневрология клиникасида, Биринчи шаҳар психиатрия касалхонасида ва Ганнушкина номидаги илмий-тадқиқот институтида илмий ходим бўлиб ишлади. 2-Москва тиббиёт институти факултети педиатрия кафедраси ассистенти бўлиб ишлаган.
1938-йилда Детенгоф сурункали эпидемик энсефалитда руҳий касалликларнинг клиник кўриниши ва кечиши бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1940-йилда Тошкент тиббиёт академиясининг психиатрия кафедраси мудири этиб сайланди ва шу ерда 30 йилдан ортиқ меҳнат қилди.
У экзоген психозлар, шизофрения клиникаси ва руҳий касалликларни даволаш соҳасида илмий тадқиқотлар билан шуғулланган. Ўзбекистон ССРда психиатрия ёрдамини ташкил этишга катта эътибор берди.
1969-йилда Детенгоф ўзининг суд-психиатрия эксперт комиссияси (Э. Б. Коган, А. М. Славгородская, И. Л. Смирнова) билан Пётр Григоренкони текшириб, унинг соғлом эканлигини э'лон қилди.
Уч ой ўтгач, Григоренко Сербский институтига стационар суд-психиатрия экспертизасига юборилди. У билан бирга Детенгоф Москвага чақирилди, у ерда Г. Морозов ва Д. Лунц унга босим ўтказиб, экспертиза натижасини ўзгартиришни буюришди. Ю С. Савенко, бу стресс кекса Детенгофнинг ўлимини тезлаштирганини айтган[3][4].
Мукофотлари
Уч маротаба Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган.
Вафоти
1973-йил 13-апрел куни Тошкентда вафот этган. Тошкентдаги Боткин қабристонига дафн этилган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Манбалар
- ↑ Члены комиссии: Е. Б. Коган, А. М. Славгородская, И. Л. Смирнова.
- ↑ „Детенгоф Федор Федорович (1898.14.ИХ - 1973.31.Х)“. 2023-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-ноябр.
- ↑ „Федор Федорович Детенгоф“.
- ↑ „Воспоминания о Фёдоре Фёдоровиче Детенгофе“.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |