Фелиcия Агнета Эрикссон (2001-йил 5-октабрда туғилган), шунингдек мононим тарзда Фелиcия (стилистик жиҳатдан барча ҳарфлари катта билан ёзилади) номи билан ҳам танилган, швед қўшиқчиси бўлиб, дастлаб мусиқа лойиҳаси Фрöкен Снускнинг асл хонандаси сифатида танилган. У „Мй Сйстем“ қўшиғи билан Эуровисион қўшиқ танлови 2026 да Швеция номидан иштирок этди.

Фелиcиа Эрикссон
Felicia 2026-yil mayda
Фелиcиа 2026-йил майда
Умумий маълумот
Таваллуди Фелиcиа Агнета Эрикссон
2001-йил 5-октябр (2001-10-05) (25 ёш)
Жанрлар
Касби қўшиқчи
Фаолият йиллари 2022–ҳозир
Лейбллар Wарнер Мусиc Гроуп

Фаолияти

Фелиcия Эрикссон мусиқа лойиҳаси Фрöкен Снуск учун 2025-йил апрелига қадар вокал ижро этган, шундан сўнг у алмаштирилган ва якка (соло) фаолиятини бошлаган[1]. Фрöкен Снуск сифатида у „Унга & фриа“ қўшиғи билан Мелодифестивален 2024 танловида қатнашган.

2024-йил май ойида у Фрöкен Снуск сифатида Маскед Сингер Свериге дастурининг тўртинчи мавсумида ғолиб бўлган. Дастур ТВ4 телеканалида намойиш этилган[2].

2025-йил май ойидан бошлаб Эрикссон юзининг бир қисмини беркитиш учун ниқобдан фойдаланиб келади[1]. У 2025-йилда Мусикҳжäлпен дастурида чиқиш қилган[3] ва Фрöкен Снуск сифатида СВТнинг „Спелет“ номли реалити мусобақа дастурининг биринчи мавсумида ғолиб бўлган[4]. Ушбу мавсум Эрикссон Фрöкен Снуск лойиҳасидан кетганидан кейин эфирга узатилди ва унда у „асл Фрöкен Снуск“ деб тилга олинган[4].

Сентабр ойида Эрикссон ўзининг дебют соло сингли „Блаcк Wидоw“ни чиқарди[5]. У „Мй Сйстем“ қўшиғи билан Мелодифестивален 2026 танловида қатнашди[6][7]. Якунда 161 очко билан ғолиб бўлиб, бу унга Эуровисион қўшиқ танлови 2026да Швеция номидан иштирок этиш ҳуқуқини берди[8]. Мелодифестивален танловида ғолиб бўлишидан олдин ҳам, кейин ҳам берган турли интервюларида у Исроилнинг Эуровисиондаги иштирокини танқид қилган[9][10][11].

У Евровидение финалига 1-ярим финалдан йўлланма олди ва унда 51 очко билан 20-ўринни эгаллади[12][13].

Шахсий ҳаёти

Эрикссон болалигидан бери ижтимоий хавотир (ташвиш)дан азият чекади ва юз ниқобидан қисман айнан шу давом этаётган ҳолат туфайли фойдаланади[14][15].

Дискографияси

Мини-албомлар

Танланган тафсилотлар ва чартдаги ўринлари билан мини-албомлар рўйхати
Ном Мини-албом тафсилотлари Энг юқори ўринлар
СWЕ
[16]
Мй Сйстем
  • Нашр қилинган: 2026-йил 6-феврал
  • Лейбл: Wарнер Мусиc Сwеден
  • Формати: рақамли юклаб олиш
7

Сингллар

Ном Йил Чартлардаги энг юқори ўринлар Сертификатлар Албом
СWЕ
[17].
„Блаcк Wидоw“ 2025 14 Мй Сйстем
„Сугар Ҳигҳ“ —[уппер-алпҳа 1]
„Ҳард“ 2026 —
„Мй Сйстем“ 1
„—“ ушбу минтақада чартга кирмаган ёки умуман чиқарилмаган релизларни билдиради.

Изоҳлар

  1. ↑ "Сугар Ҳигҳ" Шведия Сингеллиста чартига кира олмади, бироқ Шведия Ҳеацеэкер чартида 2-ўринга кўтарилган[18].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Ҳар лäмнат Фрöкен Снуск баком сиг – ну тäвлар ҳон и Мелло“. митти.се (2026-йил 1-феврал). Қаралди: 2026-йил 3-феврал.
  2. ↑ Эркенборн, Кристина. Ҳон виннер åрец 'Маскед сингер' (св) (2024-йил 17-май). Қаралди: 2026-йил 12-май.
  3. ↑ Радио, Сверигес „Фелиcиа чоcкар мед отролиг Аделеcовер - Мусикҳжäлпен“. Сверигес Радио (2025-йил 7-декабр). Қаралди: 2026-йил 3-феврал.[сайт ишламайди]
  4. ↑ 4,0 4,1 Боман, Ҳилда; Даҳлгрен, Стина „Ҳон виннер ”Спелет”“ (2025-йил 29-ноябр). Қаралди: 2026-йил 3-феврал.
  5. ↑ „Фелиcиас тåрар – фöрста лåтен сом солоартист эфтер Фрöкен Снуск: ”Ҳелт отролигт”“. Эхпрессен (2025-йил 19-сентябр). Қаралди: 2026-йил 3-феврал.
  6. ↑ „Мелодифестивал фавоурите Фелиcиа: И wоулд репресент Сwеден ат Эуровисион“. Сверигес Радио (2026-йил 6-март). Қаралди: 2026-йил 8-март.[сайт ишламайди]
  7. ↑ Мажа Тҳиэл, Стина Даҳлгрен. „Фелиcиас ревансч и Мелло: ”Мåдде отролигт дåлигт сист”“ (св-се). Афтонбладет (2025-йил 31-декабр). Қаралди: 2026-йил 3-феврал.
  8. ↑ „ФЕЛИCИА wилл флй тҳе Сwедиш флаг ин Виэнна“. Эуровисион Сонг Cонтест (2026-йил 7-март). Қаралди: 2026-йил 7-март.
  9. ↑ „Фелиcиа: ”Жаг виссте инте энс ом жаг скулле форцäтта финнас”“ (св). Дагенс Нйҳетер (2026-йил 8-март). Қаралди: 2026-йил 24-март.
  10. ↑ „Фелиcиа: Ска се тилл атт Исраэл инте виннер“ (св). Афтонбладет (2026-йил 8-март). Қаралди: 2026-йил 24-март.
  11. ↑ Нйҳетер „Эуровисиончефен: Ҳар контактат СВТ оч пåминт ом реглерна“ (св). СВТ Нйҳетер (2026-йил 10-март). Қаралди: 2026-йил 24-март.
  12. ↑ Сwеденъс Фелиcиа данcес ҳер wай инто Эуровисион финал Сверигес Радио. Ретриэвед 13 Май 2026.
  13. ↑ „Эуровисион 2026 Ресулц: Вотинг & Поинц“ (эн-гб). Эуровисионwорлд. Қаралди: 2026-йил 16-май.
  14. ↑ Забиэлски, Жулиа „Сwеден'с Эуровисион артист Фелиcиа'с фаcе – wитҳоут а маск“. Нйҳетер24 (2026-йил 12-май).
  15. ↑ Радио, Сверигес „Фелиcиа Эрикссон – фрöкен баком маскен - Сöндагсинтервжун“. Сверигес Радио (2026-йил 16-январ). Қаралди: 2026-йил 7-март.[сайт ишламайди]
  16. ↑ „Веcколиста Албум, веcка 7, 2026“. Сверигетопплистан. 2026-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-феврал.
  17. ↑
  18. ↑ „Веcколиста Ҳеацеэкер, веcка 7, 2026“ (св). Сверигетопплистан. Қаралди: 2026-йил 14-феврал.
  19. ↑ „Сверигетопплистан – Фелиcиа“ (се). Сверигетопплистан. Қаралди: 2026-йил 4-май.