Фелиcиа Wалдоcк (қизлик фамилияси: Счроэдер; 1986-йил 3-декабрда туғилган) — „Åланд Унитед“ жамоасида ўйнаган америкалик собиқ футболчи. Туғма кар бўлган Wалдоcк 2009-йил АҚШ кар-соқов аёллар миллий терма жамоаси билан ва 2013-йилги Кар-соқовлар Олимпиядасида олтин медалларни қўлга киритган.

Фелиcиа Счроэдер
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Фелиcиа Мариэ Счроэдер[1]
Таваллуд санаси 1986-йил 3-декабр (1986-12-03) (39 ёш)
Таваллуд жойи Cинcиннати, Оҳио, У.С.
Бўйи 1.70 м (5 фт 7 ин)[2]
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Оҳио Элите Соccер Аcадемй
Cардиналс
Оак Ҳиллс Ҳигҳландерс
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011 Åланд Унитед 27 (23)
2012 Кварнсведенс ИК 11 (7)
Миллий терма жамоа
2009–2013 АҚШ кар-соқовлар аёллар миллий терма жамоаси 14 (19)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Илк ҳаёти ва таълими

Фелиcиа Счроэдер 1986-йил 3-декабрда Cинcиннати шаҳрида Том ва Андреа Счроэдерлар оиласида туғилган. Спортчинг опаси ҳам бор[3]. Счроэдер туғма кар эди[4][5]. Тегишли шароитлар етишмаслиги сабабли у учинчи синфга қадар тўққизта турли мактабда таҳсил олган[4].

Мактабда ўқиб юрган йилларида Счроэдер „Оҳио Элите Соccер Аcадемй“ ва „Cардиналс“ клубларида футбол ўйнаган. Ушбу икки клуб таркибида у тўртта штат чемпионлигини (1999, 2000, 2001, 2005-йиллар)[3], шунингдек, битта миллий чемпионликни қўлга киритган[6]. 2023-йил июл ҳолатига кўра, футболчи ўзи ўқиган юқори мактабда урилган голлар ва голли узатмалар сони бўйича рекордларни сақлаб келмоқда[7][8][9].

Счроэдер 2005-йилда Оак Ҳиллс Ҳигҳ Счоол мактабини тамомлаган. Сўнгра Жанубий Каролина университетига ўқишга кирган. У ерда Счроэдер кампус шаҳарчасидаги ягона кар талаба эди[4]. Шу сабабли университетда ишора тили таржимони йўқ эди ва ўқув юрти Счроэдер билан дарсларга қатнашиш учун Жоржиядан махсус одам ёллаган[10][4]. Қулай шароитлар яратишдаги қийинчиликлар туфайли спортчи Пурдуэ университетига ўтган. У ерда „психолог бўлиш ҳамда кар болаларга эшитиш дунёси бўлмаслигига қарамай, кўп нарсага эришиш мумкинлигини англашга ёрдам бериш“ учун психология йўналишида таҳсил олган[4].

Фаолияти

Спортдаги фаолияти

Счроэдер Пурдуэ университетига ўтишдан олдин иккита мавсум давомида Жанубий Каролина университетида футбол ўйнаган[11]. 2007-йилда Пурдуэ университетида ўқиб юрганида, унинг жамоаси Биг Тен Cонференcе турнирида ғолиб чиққан[5][12].

2009-йилда у АҚШ кар-соқов аёллар миллий терма жамоаси аъзоси сифатида Америка Қўшма Штатлари шарафини ҳимоя қилган. Счроэдер Тайбейда ўтказилган 2009-йилги Кар-соқовлар Олимпиядасида ўйнаш учун танлаб олинган. Футболчи ушбу ўринни эгаллаганини билганидан сўнг, „АҚШ Олимпия қўмитаси ўйинларга ҳомийлик қилмаслиги сабабли ҳар бир ўйинчи Тайванга бўладиган сафар учун 5 000 доллар тўплаши кераклигини“ билиб олган[12]. Счроэдер зарур маблағни топишга муваффақ бўлган ва якунда олтин медални қўлга киритган[5][12].

2011-йилда Счроэдер Финляндия футболининг энг юқори дивизиони бўлмиш Наистен Лииганинг „Åланд Унитед“ жамоасида дебют қилган[11][13]. У 2012-йилда Швеция жамоасида ўйнаган[5][9]. Ўша йили у Кар-соқовлар ўртасидаги жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритган. У ерда у АҚШ аёллар миллий терма жамоасида ўйнаган, шунингдек, илк бор таъсис этилган Имконияти чекланган йилнинг энг яхши футболчиси мукофотига сазовор бўлган[5][14].

2013-йилда у Кар-соқовлар Олимпиядасида яна бир олтин медални қўлга киритган[12].

Мураббийлик фаолияти

2012-йилда Счроэдер Техас А&М халқаро университетининг аёллар футбол жамоасида ёрдамчи мураббий ролини ўз зиммасига олган ва жамоанинг миллий рейтингини оширишга ёрдам берган[5]. У, шунингдек, Синсиннати университетида, Бентон Cентрал юқори мактабид] ва „Оҳио Элите Соccер Аcадемй“ академиясида мураббийлик қилган[9].

Ўқитувчилик фаолияти

2019-йил ҳолатига кўра, Wалдоcк Колерайн юқори мактабида Америка ишора тилидан дарс берган ва мактабнинг қизлар футбол жамоаси мураббийи бўлган. Wалдоcк ҳозирда Лакота Wест юқори мактабида АСЛ 1 ва 2 фанларидан дарс беради ва қизлар футболи бўйича ЖВ жамоасининг бош мураббийи ҳисобланади.

Шахсий ҳаёти

Счроэдер 2014-йилда Адам Wалдоcк билан турмуш қурган. 2019-йил ҳолатига кўра, улар Либерти шаҳарчасида яшашади ва иккита фарзанди бор.

Манбалар

  1. ↑ „Фелиcиа Мариэ WАЛДCОCК“. 2022-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Фелиcиа Счроэдер – Соccер“. Пурдуэ Боилермакерс. 2023-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-август.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Меэт Тҳе Неw Кид: Фелиcиа Счроэдер“ (эн). Пурдуэ Боилермакерс. 2023-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-август.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Брумметт, Мелисса „Жуниор ҳопес персонал ҳардшипс wилл ҳелп отҳерс“. Пурдуэ Эхпонент (2008-йил 18-феврал). 2023-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-август.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 Женнингс, Кирстен „Счроэдер Леавес Ластинг Импаcт он Wомен'с Соccер Теам“. Техас А&М Интернатионал Университй Атҳлетиcс (2012-йил 3-декабр). 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-август.
  6. ↑ „Соутҳ Cаролина Wомен'с Соccер Анноунcес Сигнинг Cласс“ (эн-УС). Университй оф Соутҳ Cаролина Атҳлетиcс (2005-йил 3-май). 2023-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-август.
  7. ↑ „Гирлс Соccер: Гоалс Сcоред Cареэр (Синcе 1991)“ (эн). Оак Ҳиллс Атҳлетиcс. 2023-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-август.
  8. ↑ „Гирлс Соccер – Оффенсиве Поинц Cареэр – Гоалс (2) Ассисц (1) (Синcе 1991)“ (эн). Оак Ҳиллс Атҳлетиcс. 2023-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-август.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 Дер, Мике „Фелиcиа Wалдоcк ис а 'ҳоме рун' ҳире фор тҳе Cолераин гирлс' соccер програм“ (эн). WCПО 9 Cинcиннати (2019-йил 16-январ). 2023-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-август.
  10. ↑ Cармин, Мике. „Жуст оне тҳинг ше cан'т до: Анд тҳе соccер стандоут ис ОК wитҳ тҳат“ (2007-йил 4-октябр), с. А1, А8. Қаралди: 2023-йил 24-август.
  11. ↑ 11,0 11,1 „Фелиcиа Счроэдер, Лиз Руберрй, Жанелле Cордиа сигн фор Åланд Унитед“. Оур Гаме Магазине (2011-йил 2-феврал). 2023-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-август.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 Клемко, Роберт „Деаф атҳлетес ҳурдле барриэрс, ачиэве гоалс ин cоллеге спорц“. УСА Тодай (2009-йил 15-сентябр). 2009-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-август.
  13. ↑ Сжöблом, Дан „Åланд Унитед оч ИФК мöц и ÅМ-финал“ (Сwедиш). Ня Åланд (2011-йил 3-март). 2022-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-август.
  14. ↑ „CП Соccер Ёутҳ Плаерс Вотед 2020 У.С. Соccер Плаерс оф тҳе Еар wитҳ а Дисабилитй“ (эн). УС Соccер. 2021-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-август.

Ташқи ҳаволалар