Felix Mendelssohn
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
| Фелих Менделссоҳн |
|---|
Фелих Менделссоҳн (1809.3.3, Гамбург - 1847.4.11, Лейпсиг) — немис ва яхуди композитори, дирижёр, органчи, мусиқа жамоат арбоби. Мусиқий романтизмтнт йирик намояндаси. Болалик давридан виртуоз пианиночи сифатида шуҳрат қозонган. Унинг ижодий тафаккури шаклланишига М.лар оиласи билан яқиндан таниш бўлган И. Гёте, Г. Гегел, Г. Гейне, ака-ука Гумболдтлар таъсир ўтказишган. 1820—30 йиллари Италия, Швейсария, Париж ва Лондонда яшаб ижод қилган. Дюсселдорфдаги мусиқа фестивали директори (1833—36), Лейпсигдаги Гевандхауз оркестрининг бош дирижёри (1836— 45), Лейпсиг консер-ваториясининг асосчиси (1843). Деярли барча жанрларда ижод қилган М. романтик симфония (5 та симфония, 1824—42), программали консерт увер-тюраси ("Ёзги тундаги туш", 1826 ва бошқалар) жанрларига асос солган. Скрипка ва оркестр учун (1844), 2 та фортепиано ва оркестр учун (1831, 1837) консертлари, "Сўзсиз қўшикдар" (1832— 45) фортепиано асарлари, "Павел" (1836) ва "Илия" (1847) ораториялари машҳур. Романтизм ва классицизм анъаналарини мужассам этган М.нинг ижобий услуби ўзининг халқчиллиги, нозик дид ва самимийлиги, фолклор қўшикларига хос оҳангдорлиги, шаклларнинг мукаммаллиги, гармониянинг равшанлиги, оркестр бўёкларининг нафислиги билан ажралиб туради. Ҳозир М.нинг "Ёзги тундаги туш" асаридаги "Тўй марши" никоҳ маросимларида албат асар сифатида ижро этилмоқда. 1874—77 йиллари (36 жилддан иборат) барча асарлари Лейпсигда тўла нашр этилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |