Fen shui

Фенг шуи
Фенг шуи (хитойча 風水, соз'ма соз' таржима қилинганда фенг „шамол“ ва ши „сув“ деган маънони англатади). У фазонинг рамзий ривожланиши (ташкил топиши) бўйича Даосизм таълимотини ўз ичига олади. Фенг шуи ёрдамида гўёки уй қуришда ёхуд дафн қилишда „қулай жойн“ни топиш мумкин, деб ишонилади.
Фенг шуи мақсадига кўра, си (баъзан чи шаклида ифодаланади) энергиясининг фойдали оқимларини излаш ва уларни шахснинг манфаати учун йўналтиришдан иборатдир.
Фенг шуининг мистик даъволари ҳақиқий эканлигига илмий асос йўқ, шу боис илмий ҳамжамият фен шуини ёлғон илм деб аташади.
Фенг шуи тарихи
Устоз Янг Йи (хит.杨益) вақтлар ўтиб фенг шуининг асосига айланган баъзи назарияларни ишлаб чиқди. Киноя билан айтганда, унинг таълимоти „Аждаҳони уни қидириш қийин бўлган жойдан топиш“ деб аталади. Янг Йининг таъкидлашича, яхши хўжаликка, уйга ёки ҳудудга эгалик қилиш учун „аждаҳо нафаси“ ўта муҳим саналади. У афсонавий жонивор нафаси уфуриб турган жойларни қандай ҳис қилиш мумкинлигини тасвирлаб берди. Унинг илк китоби „Хан Лонг Жинг“ (хит.撼龙经) „Аждаҳони уйғотиш санъати“ деб номланган бўлса, иккинчи китоби „Синг Нан Ао Ю“ (хит.青囊奥语), учинчи китоби „И лун Сзин“ (хит.疑龙经) „Аждаҳо ҳайратининг қоидалари“ номи билан нашр этилган. Уларнинг барчаси „аждарни қидириш“ бўйича тавсиялар беради.
1986-йилда Америка Қўшма Штатларида фен шуи бўйича дарс берган америкалик Томас Лин Ю (келиб чиқиши хитойлик бўлган) оддий одамлар учун рамзий (ёки эзотерик) фенг шуи деб аталадиган янги таълимот яратиб, фенг шуини соддалаштирди. У маконни муҳаббат, бойлик, болалар, жинсий эҳтиёж, пул, мартаба ва ҳоказо ҳудудларга ажратди. Унинг таълимоти бўйича маълум бир об'эктни маълум бир секторга жойлаштириш орқали инсон маконни фаоллаштиради, деб тахмин қилинади.
Анъанавий фенг шуининг ҳайкалчалар, туморлар, тотем ва бошқа шу каби сиғиниш буюмларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Хитой маданияти ва фолклорининг бу атрибутлари нотўғри фенг шуи деб аталади. Бироқ, фақат тотем си энергия оқимлари бўйича коинот қонунларига мувофиқ тарқалади, деб ҳисобланади.
У ёки бу таъсир кучларини мажозий шакл-шамойил, ранг ва бошқалар орқали шакллантириш хитойча энергия унсурлари: олов, сув, ер ва ҳаво туфайли жонлантитирилади.
Бундан ташқари, фен шуи „севги“, „бойлик“, „оила“, „саломатлик“ деб аталадиган маконлардан фойдаланмайди. Ҳар бир уйнинг энергияси вақт ва макон нисбати ёрдамида индивидуал равишда ҳисобланади. Иккита бир хил уй ва иккита бир хил одам йўқ, чунки Ер сайёрасининг ҳар бир нуқтасининг ва ҳар бир инсоннинг ўзига хос хусусияти бор.
Фенг шуи тушунчаси
Фенг шуи уйлар, хоналар ва ҳовлилар орқали си (шамолга ўхшаш) энергия оқимининг мавжудлигини ўз ичига олади. Энергия ҳамма нарсага – инсонга, табиатга ва нарсаларга таъсир кўрсатади, фақат бунинг учун инсоннинг ёки маконнинг манзили аниқ бўлиши керак. У инсон ва вақтга боғлиқ эмас, шу сабабли ҳам самовий тақдир (самовий бахт) деб аталади.
Ер энергияси Ернинг ўзи ўзгарганда ўзгаради. У вақт ва маконда уйғун ёки уйғун бўлмаган тузилмаларни яратиши мумкин. Энергия тамоили жиҳатдан номоддий бўлганлиги сабабли, „зарарли си“ни уйга киритмаслигининг имкони йўқ. Аммо эшиклар, жиҳозлар ва бошқа керакли нарсаларнинг жойлашув ўрни ўзгарсагина, зарарли оқимларнинг кириб келиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Ёки бу ўринда ушбу буюмларнинг тўғри жойлашув нуқтасини топиш талаб этилади. Салбий фенг шуининг олдини олишнинг маълум қоидаларидан бири бу – ҳаракацизликдир. Агар ҳаракат бўлмаса, унда таъсир қилувчи унсур ҳам бўлмайди.
Аммо, инсон тақдирини (инсон бахтини) яратишда, Фенс шуи тушунчаси бўйича си энергияси учун турғунлик жойларини яратмаслик тавсия этилади, бундай жойлар сарасига уй бурчаклари, узун ўтиш йўлаклари ва дидсиз жиҳозлар киради.[1]
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ ҳттпс://ру.wикипедиа.орг/wики/%Д0%А4%Д1%8Д%Д0%БД%Д1%88%Д1%83%Д0%Б9#cите_ноте-1, Фэншуй, 5 октября 2022, Wикипедиа®