Fennoskandiya
Фенноскандия - Европа шимолидаги табиий ўлка. Скандинавия ва Кола ярим ороллари ва Фин қўлтиғи, Ладога ва Онега кўллари ҳамда Оқ денгизми бирлаштириб турувчи шартли чизиқдан шимолий-ғарбдаги ҳудудларни ўз ичига олади. Болтиқ, Шимолий Норвегия, Баренс ва Ок, денгизлар ўраб туради. Майдони 1,5 млн. км². Ҳудудининг катта қисми Болтиқ қалқони ва Скандинавия тоғларининг каледон бурмаларидан иборат. Релефида пенепленлашган ўртача баландликдаги тоғликлар ва ясситоғлар асосий ўринни эгаллайди, энг баланд жойи 2469 м (Галхёпигген тоги). Болтиқ денгизи соҳиллари кенг текислик. Скандинавия тоғларида музликлар бор. Релефида моренали қатор тепалар ва қадимий музлик шакллари сақланиб қолган, форд кўп. Иқлими мўътадил, ёзи салқин. Скандинавия тоғларининг ғарбий ён бағирларида йиллик ёғин 2000–3000 мм, шарқида 400–500 мм. Дарёлари серсув, серостона. Ботқоқлик ва кўл кўп. Ҳудудининг 1/2 қисми ўрмон, асосан, тайга, жанубида аралаш кенг баргли ўрмонлар. Тупроғи шимолида подзол, жанубида чимли подзол тупроқ. Ўлкада, асосан, ўрмон қайвонлари яшайди. Темир, мис, никел рудалари, апатит конлари бор. Фенноскандияда Швеция, Норвегия, Финландия ва Россия ҳудудининг бир қисми жойлашган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |