Fenolyatlar
Фенолятлар — фенол молекуласининг гидроксил гуруҳидаги водород атоми металл атомига алмашинган маҳсулотлар. Умумий формуласи (РО)н Ме (бу ерда Р — арил радикали, пметаллнинг оксидланиш даражаси). Ишқорий ва ишқориер металларнинг ҳосилалари ион боғланишли бирикмалар бўлиб, гидролизга учрамасдан сувда эрийди, органик эритувчиларда эримайди, учмайди. Фенолятлар сув, фенол ва ишқориер металлар гидроксидлари билан аддуктлар ҳосил қилади. Кўп валентли металларнинг фенолятлари кимёвий хоссаларига кўра тегишли алкоголяторларга жуда яқин туради. Кўп атомли фенолларнинг фенолятлари ёки нитро, амино ва бошқа аралаш функсияли фенолларнинг фенолятлари ички комплекс бирикмалардир. Фенолятлар фенолларга гидроксидлар (реаксия сувли эритмада олиб борилади) ёки металл галогенидлар, алкоголятлар, карбоксилатлар, сулфидлар таъсир эттириш йўли билан олинади (сувсиз муҳитда). Ароматик оксикислоталар ишлаб чиқаришда, полимерланиш катализаторлари сифатида, органик синтезларда қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |