Feod
Феод (сўнгги лотинча феодум) — ўрта асрларда Ғарбий Европада сенор томонидан ўзининг вассалига меросий мулк сифатида инъом этилган ерлар (ёки қайд этилган даромад). Бунинг эвазига вассаллар ҳарбий, сарой (сенориал судларда иштирок этиш, сенорияни бошқариш ва бошқалар) хизматларини ўташлари, удумга биноан, тегишли бадал пулини тўлашлари лозим бўлган.
Лен (нем. Леҳн) — ўрта асрларда Германияда қирол ёки йирик заминдорлар томонидан инъом этилган ер (Ўрта Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида иқтонинг синоними). Тарихий манбаларда бошқа мамлакатларда заминдорларга қарашли мулкнинг шундай шаклига нисбатан ҳам "Лен" атамаси ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |