Феодосий И, Буюк (Тҳеодосиус) (тахминан 346—395) — Рим императори (379-йилдан). 380 йил ортодоксал христианлик ҳукмронлигини ўрнатган, арианлар ва мажусийларни қувғин қилган. Унинг даврида Олимпия ўйинлари (мажусийларга хос деб) бекор қилинган. Александрия кутубхонаси ва мажусийларнинг кўплаб ибодатхоналари ёндириб юборилган.