Feofan Grek
Феофан Грек (тахминан 1340 – 1405-йил дан кейин) – рус рассоми, миниатюра ва монументал санъат устаси. У икона санъати тараққиётида муҳим рол ўйнаган ҳамда ўзига хос мактаб яратган. Феофан грек асарларига кўтаринки руҳ, образларига эмоционал драматик талқин, динамик композиция, аниқ чизма, қатъий колорит, нафис дадил тасвирлар хос. Асосан, Византия ва қадимий Россияда ишлаган, Константинопол, Феодосия, Новгород, Нижний Новгород, Москвада 40 га яқин черковларни фреска, икона, миниатюралар билан безаган. Москва Кремлдаги Благовешченск ибодатхонасига Андрей Рублев билан иконалар („Спас“, „Ҳаворий Павел“, „Буюк Василий“ ва бошқалар) яратган; Москвада устахона очган, „Донлик Биби Марям“ иконаси шу ерда яратилган деб тахмин қилинади (1380 ёки 1392). Феотан Грек ижоди жуда кўп россиялик рассомларига кучли таъсир кўрсатган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |