Феофилакт Симокатта (7 а) - Византия тарихчиси. Император Ираклий (610—641)нинг маслаҳатчиси. Феофилакт Симокаттанинг асосий асари "Тарихлар" (ёхуд "Жахрн тарихи") — император Маврикий ҳукмронлиги даври (582— 602)ни баён этувчи муҳим манба. Унда Византиянинг эфталиплар, айниқса, Турк хоқонлиги билан муносабатлари ҳақида маълумотлар бор.