„ФЕРГАНА ОЙЛ“ („Фергана Оил“ – „Фарғона нефти“) – ХИХ аср охирида ака-ука Нобеллар томонидан Россияда ташкил этилган халқаро нефт бирлашмасининг Фарғона водийсидаги маҳаллий бўлими, компания; 1917-йилдаги октябр тўнтаришига қадар Фарғона водийсига Кавказ ва Челекен (Туркманистон)дан келтирилган нефтни қайта ишлаш, нефт қидирув ишлари ва нефт қазиб олиш билан шуғулланган. Унинг фаолиятида АҚСҲ ва Англия капитали ҳам етакчи рол ўйнаган. „Фарғона ойи“ компанияси Фарғона водийсида Чимён, Мойлисой, Қизилқия каби дастлабки нефт конларини очган. Ванновская ҳозирги (Олтиариқ) темир йўл стясида нефтни қайта ишлаш заводини қурган. Унга водийдаги нефт конлари, нефт маҳсулотлари билан савдо қилувчи, шунингдек, нефтни қайта ишловчи корхоналар қараган. 1918-йилда тоғкон саноати национализацияси асосида „Фарғона ойи“нинг барча мулки совет давлати қўлига ўтган.