Ferganskaya pravda
Ферганская правда (ўзбекча: „Фарғона ҳақиқати“) – Фарғона вилояти ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий газетаси. Рус тилида ҳафтада 5-марта чиқади. Дастлаб „Знамя свободи“ („Эрк байроғи“), „Шит народа“ („Халқ қалқони“), „Известия“ („Ахборот“), „Пролетарская мисл“ („Пролетар фикри“), „Красная Фергана“ („Қизил Фарғона“), „Совецкое слово“ („Совет сўзи“), „Знамя труда“ („Меҳнат байроғи“) номларида нашр этилган. 1938-йилдан ҳозирги номда нашр этилади. Газетага турли даврларда Г. Павлюченко, Г. Вершинин, Ф. Доронин, Б. Ренев, Александр Алябев ва бошқа мухаррирлик қилишган. 1993-йил 9-ноябрда „Ферганская правда“ таҳририяти „Фарғона ҳақиқати“ газета таҳририятига қўшилди. Газета Фарғона вилоятда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кенг ёритиб боради. Адади 3 мингга яқин (2004)[1] .
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ферганская правда“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ф-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |