Фергусонит — мураккаб оксидлар (танталниобатлар гуруҳи)нинг кичик синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби (ТР) (Нб, Та)О4. Аралашмалари У, Тҳ ва бошқа Ранги қора, яшилқўнғир. Қаттиқлиги 5—7, зичлиги 4,2—6 г/см3. Мўрт, радиоактивли. Фергусонит пегматит ва грейзенларда учрайди. фергусонитнинг тури — ризерит (СиО2 6,0 — 7,8%). Гадолинит, ортит, монацит ва бошқалар билан ассоциацияда учрайди. Фергусонит — тантал, ниобий рудаси.