Ferhan Şensoy
Осман Ферҳан Şэнсой (26-феврал 1951-йил; чоршанба, Самсун – 2021-йил 31-август, Истанбул) турк театр, кино ва телевидение актёри. У романлар, эсселар, кундаликлар, телесериаллар ва филм ссенарийлари муаллифи, шоир ва „Ўртаоюнcулар“ театр гуруҳининг асосчиси.
| Ферҳан Şэнсой | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Осман Ферҳан Şэнсой |
| Касби | ссенарийчи, актёр |
| Веб-сайти | ортаоюнcулар.cом |
Унинг Ферҳанги Şэйлер песаси 1987-йилдан то умрининг охиригача тўхтовсиз намойиш этилган энг машҳур песадир.
Ёшлик йиллари
Şэнсой 1951-йил 26-февралда Туркия шимолидаги Самсун вилоятининг Çаршамба туманида туғилган. Унинг онаси Мужган Şэнсой бошланғич мактаб ўқитувчиси, отаси Юсуф Жемил Şэнсой эса савдогар ва ўша пайтда Çаршамба шаҳар ҳокими эди. Актёр илк таълимни 1957-йилда Самсун Гази Усмон Паша бошланғич мактабида эгаллаган ва 1961-йилда ўқишга кирган Галатасарой ўрта мактабида бир муддат ўқиган Şэнсой, 1970-йилда Çаршамба ўрта мактабини ҳам тамомлаган[1].
Şэнсойнинг илк ҳикоя ва шеърлари 1969-йилда „Ени уфуклар“ ва „Соют“ журналларида нашр этилган, песалари эса 1970-йилда „Девекуşу кабаре“да ижро этила бошланган.
Фаолияти
У 1971-йилда „Груп Оюнcуларı“ театр гуруҳида ўзининг биринчи профессионал актёрлик тажрибасига эга бўлди. 1972-1975-йилларда Франсия ва Канадада театр бўйича таълим олди. У Жером Савари ва Андре-Луи Перинетти қўл остида ишлаган. Ферҳан 1975-йилда Монреалда (Канада) Cе Фоу де Гогол песаси учун „Энг яхши чет эллик драматург“ унвони билан тақдирланди. У Монреалдаги Ҳарем қуи рит мусиқий филмида режиссёрлик қилган ва иштирок этган[2].
1975-йилда Шенсой Туркияга қайтиб келди ва „Ниса Серезли-Толга Аşкинер“ театрига актёр сифатида қўшилди. У 1976-йилда Туркия радио ва телевидение корпорацияси ва „Cабарет Тҳеатре Девекуşу“ учун бир нечта скетч комедияларини ёзган. У „Стардуст“ тунги клубида Адиле Нашит, Перран Кутман, Пакизе Суда, Севда Каража ва Истанбул Гелиşим оркестри мусиқаси билан ўзининг Дедикоду Şов („Ғийбат шоу“) кабаретини саҳналаштирган. Худди шу тунги клубда у Арда Ускан томонидан ёзилган ва мусиқаси Фуат Гюнер томонидан басталанган Кукла ве Куклаcı (Қўғирчоқ ва қўғирчоқ ясовчи) кабаретида ҳам иштирок этган[2].
1978-йилда унинг биринчи романи Казанcı Ёкуşу нашр этилди. У Кıзıнı Дöвмеен Дизини Дöвер (Қизини урмаган тиззасини уради) филми учун ўзининг биринчи ссенарийсини ёзган. Худди шу йили у Мете İнселел билан бирга „Аняманя“ театрини ташкил қилди. Ферҳан ўзининг Иди Амин Авантадан Лаванта спектаклига режиссёрлик қилган ва рол ижро этган[2].
Театрдаги ёнғин
1987-йил 9-февралда Ферҳан Şэнсой Музıр Мüзикал мусиқий спектаклини саҳналаштирган театр биноси „расмий маълумотларга кўра“ қисқа туташувдаги носозлик туфайли бутунлай ёниб кетди[3]. Спектаклда Туркиядаги фундаменталист сегментга нисбатан истеҳзоли танқидлар ўрин олган эди[4].
Истанбул вилояти Шишли тумани Элмадағ ҳудудигаги Сурп Агоп Арман касалхонаси ёнидаги бу иншоот 1950-йилнинг ўрталарида кино продюсери Тургут Демираğ (1921–1987) ташаббуси билан қурилган ва касалхона жамғармасига тегишли бўлган. „Тҳеатре Şан“ деб номланган унинг катта фоеси, ажойиб акустик зали ва 22 м × 16 м (72 фт × 52 фт) ўлчамдаги катта саҳнаси бўлган. Бу жой ўтмишда кино театри ва консертлар учун мусиқа зали сифатида ишлатилган[3].
Şэнсой 2001-йилдаги телевизион кўрсатувларнинг бирида ёнғин уни ҳимоя қилиш учун тайинланган диний ақидапараст полиция ходимлари томонидан қўйилганлигини даъво қилган[4].
Комедия устаси
Усмонлилар даврининг сўнгги йилларида турк театрида комедия санъатининг моҳир актёри Кел Ҳасан афанди (1874-1925 ёки 1929-йиллар) „Тақир Ҳасан“ лақабини олган ва саҳнада бош кийим – салла (туркча: кавук) кийган эди. У 1800-йилларнинг охиридаги даврада (туркча: орта оюну) „Кавуклу“ (салла кийган) образини ижро этган. У нафақага чиққандан сўнг, анъанавий импровизация театри (туркча: тулуат) ва даврада театр маҳоратининг рамзи сифатида „кавук“ни İсмаил Ҳаккı Дüмбüллüга (1897-1973) топширди. „Кавук“ 1968-йилда Туркия кино санъатининг комедия устаси Мунир Ўзкулга (1925-2018) топширилган. Ферҳан Şэнсой 1989-йилда „кавук“ни қабул қилиб олди ва 2016-йилнинг мартигача, 27 йил давомида кийиб юриб, уни Расим Öзтекинга (1959–2021) топширди[5].
Мüнир Öзкул таъбири билан айтганда, „кавук“ 600 йиллик маданият рамзи, „тулуат“ (импровизация) деб номланган ижро санъатидир[5].
Соғлиғидаги муаммолар ва ўлими
2021-йил 2-июл куни Ферҳан Şэнсой ички қон кетиши туфайли касалхонага ётқизилган. Бир муддат олдин у соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли ангиопластика операцияси ўтказган эди. Операциядан кейин юзага келган асорат туфайли у касалхонага ётқизилган. У ерда даволангач, эҳтиёт мақсадида хусусий шифохонага ўтказилган[6].
Şэнсой 2021-йил 31-август куни Истанбул университети Тиббиёт факултети касалхонасида вафот этди. 2-сентябр куни Беёğлу шаҳридаги Галатасарой лицейида ўтказилган хотира маросимлари ва Тҳеатер Сесс ҳамда Тешвикие масжидидаги диний маросимдан сўнг, Зинcирликую қабристонига дафн этилди[7].
Манбалар
- ↑ „Яşамı боюнcа ҳиç дурмаян кавуклу тиятроcу: Ферҳан Şэнсой“. Анадолу Ажансı (31 аğустос 2021). 31 аğустос 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8 эйлüл 2021.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Ферҳан Şэнсой кимдир, каç яşıнда? Ферҳан Şэнсой неден öлдü, ҳасталığı нейди?Ферҳан Şэнсой эşи ве öоcукларıҚ,!“ (тр) (2021-йил 31-август). Қаралди: 2021-йил 1-сентябр.
- ↑ 3,0 3,1 „'Şан' кüллеринден доğаcак“ (тр) (2002-йил 28-сентябр). Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.
- ↑ 4,0 4,1 „Şан Тиятросу'ну полис яктı“ (тр) (2001-йил 12-октябр). Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.
- ↑ 5,0 5,1 „Ферҳан Şэнсой ве гüлдüрü геленеğинин симгеси Кавук'ун ҳикаеси“ (тр) (2021-йил 31-август). Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.
- ↑ „Ферҳан Şэнсой неден öлдü? Ферҳан Şэнсой'ун ҳасталığı нейди?“ (тр) (2021-йил 31-август). Қаралди: 2021-йил 3-сентябр.
- ↑ Öзтüрк, Фаҳреттин.. „Ферҳан Şэнсой гöзяşларıйла уğурландı“ (тр) (2021-йил 2-сентябр). Қаралди: 2021-йил 3-сентябр.
Ҳаволалар
- Ферҳан Şэнсой ат ИМДб
- Ортаоюнcулар, оффиcиал сите оф Ферҳан Şэнсой'с тҳеатер энсембле Ортаоюнcулар
- Тҳеатре Натионал Де Страсбоург