Ферие саройи (туркча: Ферие Сарайı) — Туркиянинг Истанбул шаҳри Босфор бўғозининг Европа қирғоғи бўйлаб жойлашган Усмонийлар сарой бинолари мажмуаси. Ҳозир бу ерда лицей ва университет каби таълим муассасалари фаолият юритади.

Ферие саройи

Истанбулдаги Босфор бўғози бўйида жойлашган Ферие саройи, ҳозир Галатасарой университети томонидан фойдаланилади
Умумий маълумот
Тури Сарой
Жойлашуви Истанбул, Туркия
Координаталар 41°02′44″Н 29°01′13″Э / 41.04556°Н 29.02028°Э / 41.04556; 29.02028
Мижоз Усмонийлар оиласи
Эгаси Туркия
Дизайн ва конструксия
Меъмор Саркис Балян

Тарихи

Усмонийлар империяси султони Абдулазиз (ҳ. 1861–1876) 1871-йилда ушбу сарой мажмуаси қурилишига буюртма берган ва бино меъмор Саркис Балян томонидан лойиҳалаштирилган[1]. Бинолар Усмонийлар оила аъзоларининг яшаш эҳтиёжини қондириш мақсадида қурилган. Долмабаҳçэ саройи ва Çıраğан саройига қўшимча равишда барпо этилган бу сарой усмонийлар турк тилида „иккинчи даражали“ ёки „ёрдамчи“ маъносини билдирувчи „Ферие“ номини олган[2]. Ферие саройи соҳил бўйидаги учта асосий бино, хизматкорлар учун қўшимча бино, икки қаватли кичик бино ҳамда орқа томондаги хўжалик биноларидан иборат.

1876-йил 30-май куни султон Абдулазиз вазирлари томонидан тахтдан ағдарилган. Шундан сўнг Топкапı саройида тўрт кун яшаган ва ўз илтимосига кўра Ферие саройига кўчиб ўтган. Орадан кўп ўтмай, у Ферие саройида билак томирлари кесилган ҳолда топилган. Ўша пайтда бу ҳолат ўз жонига қасд қилиш сифатида қайд этилган[3].

Туркия Республикаси янги ташкил этилган даврда парламент томонидан Усмонийлар халифалигининг тугатилишига (1924-йил 3-март) қадар Усмонийлар сулоласининг турли аъзолари Ферие саройида яшаб келган. Сўнгги халифа Абдулмажид ИИ сарой аъзолари билан бирга мамлакатдан чиқариб юборилгач, бинолар бир муддат бўш қолган.

Ҳозирги ҳолати

1927-йилда Денгизчилик коллежи (туркча: денизcилик Йüксек Окулу) Ферие саройининг айрим биноларига жойлашган[4]. 1928–1929-ўқув йилида Кабатош лицейи ҳам сарой мажмуасининг айрим биноларига кўчиб ўтган[5]. 1967-йилда муассаса аралаш таълим беришни бошлаганида саройнинг бир қисмидан Галатасарой лицейининг қизлар бўлими жой олган. Мажмуанинг шимоли-шарқидаги бир қисми эса йиллар давомида эътиборсиз қолган.

Денгизчилик коллежи 1981-йилда Истанбул техника университетининг денгизчилик мактабига айлантирилган ва Истанбулнинг Тузла туманига кўчирилган. Бинолар вақтинча бўш қолган, сўнг 1982-йилда Зия Калкаван денгизчилик касб-ҳунар лицейига бириктирилган.

Галатасарой лицейининг қизлар бўлими фойдаланган бинолар 1992-йилда Галатасарой университети тасарруфига топширилган. Асосий бинодан университетнинг бир қатор факултетлари, жумладан, ҳуқуқ, иқтисодиёт ва коммуникациялар факултетлари ҳамда турли маъмурий идоралар фойдаланган[6]. Ҳозир университет фойдаланаётган асосий бино дастлаб „İбраҳим Тевфик Эфенди Саҳил Сарайı“ (таржимаси „Иброҳим Тавфиқ афанди соҳил саройи“) номи билан танилган эди[7].

1995-йилда мажмуанинг қаровсиз ҳолатда қолган қисми Кабатош Таълим жамғармаси томонидан реставрация қилиниб, юқори тоифали ресторан Ферие Локантасıга айлантирилган[8].

Галатасарой университети фойдаланаётган асосий бино 2013-йил 22-январда ёнғин оқибатида жиддий зарар кўрган[9]. Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги бинонинг аввалги ҳолида қайта тикланишини ва бундан буён ҳам таълим мақсадларида фойдаланилишини маълум қилган[10].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Янан бина Саркис Балян тарафıндан япıлмışтı“ (Туркиш) (2013-йил 23-январ). 2013-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-сентябр.
  2. ↑ Бардакçı, Мурат.. „Аврупалı олма çабамıз Буш’ун конуşтуğу ерде баşламışтı“ (2004-йил 30-июн). 2009-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-сентябр.
  3. ↑ Давис, Cлаире. Тҳе Палаcе оф Топкапи ин Истанбул. Неw Ёрк: Чарлес Сcрибнер'с Сонс, 1970 — 222-бет. АСИН Б000НП64З2. 
  4. ↑ „Истанбул Течниcал Университй Маритиме Фаcултй 2008-Ҳисторй“. Истанбул Течниcал Университй. 2013-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-сентябр.
  5. ↑ „Тариҳçэ“ (Туркиш). Кабатаş Эркек Лисеси. 2013-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-сентябр.
  6. ↑ „Тариҳçэ“ (Туркиш). Галатасарай Университй ин Истанбул. 2016-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-сентябр.
  7. ↑ „İбраҳим Тевфик Эфенди Саҳил Сарайı“ (Туркиш). Қаралди: 2013-йил 26-сентябр.
  8. ↑ „Тариҳçэ“ (Туркиш). Ферие Локантасı. 2013-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-сентябр.
  9. ↑ „Галатасарай Üниверситеси'нде янгıн“ (Туркиш) (2013-йил 23-январ). Қаралди: 2013-йил 26-сентябр.
  10. ↑ „Бакан Гüнай'дан Галатасарай Üниверситеси аçıкламасı“ (Туркиш) (2013-йил 23-январ). Қаралди: 2013-йил 26-сентябр.[сайт ишламайди]