Ferma (tizim)
Ферма (франс. ферме, лот. fi рмус — мустаҳкам) — 1) қурилиш механикасида — геометрик жиҳатдан узгармайдиган стерженли тизим. Ҳисоблашларда барча тугунлари шарнирли деб қабул қилинади; 2) том ёпиш, бостирмалар қуриш ва кўприк қуришда ишлатиладиган қурилиш конструксияси. Девор ёки устунлар оралиғи катта бинолар (мас, кинотеатрлар, бозор павилонлари, спорт заллари, саноат корхоналари ва бошқалар)да том ёпиш учун тўсинлардан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан самарасиз ҳисобланади. Катта сой ва дарёларга қуриладиган кўприклар ҳам тўсинлардан ишланса, анча қимматга тушади. Шундай ҳолларда фермадан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан анча самарали бўлади. Фермалар тўсин (балка)ларнинг такомиллашган бир тури бўлиб, улар ўтайдиган вазифани бажаради. Материалнинг хилига қараб, темирбетон, металл ва ёғоч фермалар бўлади. Ташқи кўринишига кўра, параллел тасмали (раем, а), учбурчак шаклли (раем, б) ва полигонал тасмали.в) фермаларга бўлинади. Фермалар панжарасининг тузилишига қараб ҳам яна бир неча хилларга бўлинади. Вазифасига кўра, том, кўприк ва кран фермалари бўлади. Кўприк ферма ичида юкнинг ҳаракатланиш сатҳига қараб юк устки ёки пастки тасмада юрадиган фермалар фарқланади.
Одатда, ташқи куч (юк)лар ферма тугунларига тушади. Ферма стерженлари ташқи кучлар таъсирида асосан сиқилиш ва чўзилишга ишлайди. Ферманинг барча стерженлари бир текисликда жойлашса, текис ёки ясси ферма, ҳар хил текисликда жойлашса, фазовий ферма деб аталади. Икки таянч орасидаги масофа қулоч (пролёт) дейилади. Ферманинг ташқи контурида жойлашган стерженлар тасмалар, улар орасида жойлашган стерженлар панжаралар, панжараларнинг тик элементлари устун, қия элементлари ҳавон деб аталади. Фирма тугунлари орасидаги горизонтал масофа панел дейилади.
Ферма материали қандай бўлишидан қатъи назар ташқи кучлар (мас, том плиталари) таъсирида унинг стерженларида вужудга келадиган ички кучлар қиймати материаллар қаршилиги ва қурилиш механикаси усуллари ёрдамида аниқланади. Ички кучлар аниклангандан кейир бажариладиган ҳисоблаш ишлари (мае., кесим танлаш, мустаҳкамлигини текшириш ва бошқалар) татбиқий фанларнинг усул ва қоидалари асосида бажарилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |