Ферни ( форс: فرنی ,ҳинд: खीर, бенгал: পায়েস). У Ҳиндистон яриморолида вужудга келган ва у эрдан ко'плаб мамлакатларга тарқалган сувли пудинг турларидан бири ҳисобланади. Ферни таоми гуруч уни, сут ва бошқа қўшимча маҳсулотлар билан пиширилади. Одатда асосий таом ёки ширинлик сифатида исте’мол қилинади.

Ферни қандай тайёрланади

Гуруч унини 3 стакан сувда эритиб, аралаштирилади. Кейин паст оловда 15-20 дақиқа давомида пиширилади, сут қўшиб, аралаштирилади ва яна 10 дақиқа пиширилади. Шакар (ҳоҳишга кўра мураббо, асал ёки узум шарбати), бўтқа ичига қуйилади ва қайнатилгандан кейин оловдан олинади. Ферни шакарсиз ҳам тайёрланади ва узум шарбати, асал, гул ёки мева мураббоси билан ҳам исте’мол қилинади.

Крахмалли Ферни

Гуруч унидан тайёрланган Фернидан ташқари, крахмалли Ферни ҳам тайёрланади. Ушбу рецептда крахмални озгина совуқ сувда эритиб, унга сут ва шакар қўшилади (агар у мураббо ёки асал ёки узум шарбати билан исте’мол қилинмаса). Аралашмани қаттиқлашгунча доимий оловда аралаштирилади. Ферни, шунингдек, какао ва за’фарон билан ҳам тайёрланиши мумкин. Какао пюреси учун бўтқага бир оз какао қўшиш кифоя. За’фарон тури учун эса бир қошиқ эритилган за’фарон қўшилади.

Манбалар

Дарябандари, Нажаф Фаҳима Расткар ҳамкорлигида, Саримсоқдан пиёзгача Мустатаб пазандалик китоби, Теҳрон: Карнаме нашриёти, 2004 йил ёзи, 1-жилд, 670-бет. Эрон Бану сайти

  • ҳттп://эн.wикипедиа.орг/wики/Кҳеэр